АсосийДунё

Туркияда теракт рўй берди

Анқара яқинидаги корхоналардан бирига бир неча киши бостириб кирган. Қурбонлар бор.

'Туркияда теракт рўй берди'ning rasmi

Туркиядаги бўлими Анқарадаги портлаш ва отишма ҳақида хабар тарқатди. Бу ҳақда СNN хабар берди. 

Euronews маълумотига кўра, террорчилар TUSAŞ авиакосмик компаниясининг ишлаб чиқариш объектига бостириб кирган. "Бизга бу террорчилик акти экани ва ўз жойларимизни тарк этмаслигимиз кераклигини айтишди", — дея манбанинг сўзларини келтирган телеканал.

Каҳраманказан ҳудудида теракт рўй берганини Туркия ИИВ раҳбари Али Ерлиқоя ҳам тасдиқлаган. У теракт оқибатида қурбонлар ва яраланганлар борлигини билдирган, аммо уларнинг сони қанчалиги — номаълум.

Айрим манбаларга кўра, камида икки киши ҳалок бўлган.

Айни вақтда ҳудудда отишма давом этмоқда, воқеа жойида полиция бўлинмаси ҳаракатланмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, жиноятчилар бинога кириш жойига таксида етиб келган, шундан кейин портлаш рўй бериб, отишма бошланган.

    Бошқа янгиликлар