АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилди

Ҳамкорлик бўйича аниқ лойиҳаларини тайёрлаш учун қўшма экспертлар гуруҳини тузишга келишиб олинди.

'Шавкат Мирзиёев Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилди'ning rasmi

БРИКС саммити тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бирлашманинг Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ушбу нуфузли кўп томонлама молиявий институт билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Таълим ва технологик ривожланиш соҳасидаги дастур ва лойиҳалар, ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш, саноат, инфратузилма ва логистикани модернизация қилиш, рақамлаштириш, энергетика ва коммунал тармоқлар шерикликнинг истиқболли йўналишлари сифатида қайд этилди.

Ҳамкорлик бўйича аниқ лойиҳаларини тайёрлаш учун қўшма экспертлар гуруҳини тузишга келишиб олинди.

    Бошқа янгиликлар