Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича соат 6.00 да бошланган овоз бериш жараёни ҳақидаги маълумотлар онлайн режимида келиб тушмоқда.
Соат 19.00 гача сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 428 минг 891 сайловчиларнинг 86,62 фоизидан ортиғи овоз бериб бўлди.
Сайлов жараёни давом этмоқда.





