2024 йилнинг 8 ноябр куни соат 10:43 ларда Мирзо Улуғбек тумани Янги Ўзбекистон кўчасида Tracker-2 русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ёнғин натижасида тан жароҳат олганлар бўлмаган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.