Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 88,61% яъни 15 906 722 овоз билан Шавкат Мирзиёев ғолиб деб эълон қилинди.
Сайловда "Миллий тикланиш" партиясидан номзод Сарвар Отамуратов 421 055 (2,35%), ХДПдан Хатамжон Кетмонов 669 187 (3,73%), "Адолат" СДПдан Наримон Умаров 619 972 (3,46%) овоз тўплади.
Эслатиб ўтамиз, Президент сайловида рўйхатга олинган 20,4 млн сайловчидан 17 миллион 951 минг 667 нафар фуқаро иштирок этди. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 88,73 фоизини ташкил этади.