АсосийДунё

Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин

Бош вазир Оқилбек Жапаров мутахассислар томонидан миллий дастур ишлаб чиқилаётганини маълум қилган.

'Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин'ning rasmi

Қирғизистон Жогорку Кенеш (парламент) йиғилишида депутат Балбак Тулобоев Иссиқкўл йил сайин қуриб бораётганини айтиб, Вазирлар Маҳкамаси раҳбаридан ушбу муаммони ҳал қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўради. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди

Бош вазир Оқилбек Жапаров мутахассислар томонидан миллий дастур ишлаб чиқилаётгани ҳақида айтди.

"Қорқиридан Иссиқкўлга сув келмаяпти, Қўчқор дарёси ҳам олдин кўлга қуйиларди. Деҳқонлар булоқ сувидан фойдаланмоқда. Конференцияда биз Иссиқкўлни асраш бўйича ўз режаларимизни айтиб берамиз. Унга бутун дунёдан олимларни таклиф қиламиз. Иссиқкўл қуриган Орол денгизи тақдирини такрорламаслиги керак", - деди у.

Нашрга кўра, Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун Қирғизистон қўшни давлатларга камроқ сув бериши мумкин. Оқилбек Жапаров Қозоғистон ва Ўзбекистон билан бу борада тушунтириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

"Уларга Иссиқкўлни сақлаб қолиш зарурлиги тушунтирилади", - деди у.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия Украинага қарши янги турдаги дронлар билан ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:52

    Россия Украинага қарши янги турдаги дронлар билан ҳужум қилди

    Ушбу дронлардан бири гараж кооперативи ҳудудига тушган ва бир нечта автомобилга зарар етказган.

    'Озарбайжонда “Спутник” журналистлари ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:49

    Озарбайжонда “Спутник” журналистлари ҳибсга олинди

    Журналистлар ФСБ билан алоқадорликда гумонланмоқда.

    'Наманганда 65 миллионлик тамаки мусодара қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:45

    Наманганда 65 миллионлик тамаки мусодара қилинди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    'Туркияда ўрмон ёнғинлари сабаб 50 мингга яқин одам эвакуация қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:39

    Туркияда ўрмон ёнғинлари сабаб 50 мингга яқин одам эвакуация қилинди

    Табиий офат камида 41 та ҳудудга зарар етказган.

    'Қарши тиббиёт бирлашмасида тендерлар бир фирмага топширилганми?'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:37

    Қарши тиббиёт бирлашмасида тендерлар бир фирмага топширилганми?

    Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Рақобат қўмитаси текширув ўтказди.

    'Европада иқлим тубдан ўзгаряптими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:33

    Европада иқлим тубдан ўзгаряптими?

    Мутахассислар иқлим ўзгариши маҳаллий ўсимликлар ва ҳайвонлар учун катта хавф эканини таъкидлади.