АсосийДунё

АҚШ юзлаб Россия ташкилотлари ва шахсларига қарши санкция эълон қилди

Энг асосий санкциялар илгари Ғарб санкцияларига дучор бўлмаган “Газпромбанк”га қаратилган.

'АҚШ юзлаб Россия ташкилотлари ва шахсларига қарши санкция эълон қилди'ning rasmi

АҚШ Россия молия секторига алоқадор 118 жисмоний ва юридик шахсга қарши янги санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда "zamon.uz" ёзмоқда.

Маълум бўлишича, энг асосий санкциялар “Газпромбанк”га қаратилган. Ушбу банк илгари Ғарб санкцияларига дучор бўлмаган ва шунинг учун Россия компаниялари хусусан, “Газпром” энергетика компанияси ушбу банкдаги ўз ҳисоб рақамларига экспорт қилинадиган товарлар учун доллар ва еврода тўловларни қабул қилишни давом эттириши мумкин эди. Путиннинг фармонига кўра, 2022 йил баҳоридан бошлаб хорижий импортчилар “Газпромбанк”да махсус ҳисоб рақамлари очиши шарт эди.

 Куни кеча “Газпромбанк” SWIFT тизимидан узиб қўйилиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди, лекин бугунги санкцияларда бу назарда тутилмаган. Бошқа томондан, октябрь ойи охирида Вашингтон Россия банклари билан энергия ташувчилари билан боғлиқ операцияларга рухсат берди. Берилган лицензия 2025 йил 30 апрелгача амал қилади.

 “Агророс банк”, “БКС-банк” ва бошқа кредит ташкилотларига нисбатан ҳам санкциялар жорий этилди. Шунингдек, Россия Марказий банки раисининг биринчи ўринбосарлари Дмитрий Тулин ва Владимир Чистюхин, Марказий банк миллий тўлов тизими департаменти бошлиғи Алла Бакина ва молия тизими барқарорлиги бошқармаси бошлиғи Елизавета Данилова ҳам санкциялар рўйхатига киритилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Халқаро Жиноий суд Исроил бош вазирини ҳибсга олиш учун ордер берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:34

    Халқаро Жиноий суд Исроил бош вазирини ҳибсга олиш учун ордер берди

    Шунингдек, ушбу рўйхатдан собиқ мудофаа вазири Йоав Галант ҳам жой олган.

    'Дунёда бир йилда 350 мингдан ортиқ аёл бачадон бўйни саратонидан вафот этмоқда'ning rasmi

    Дунё 21.11.2024 12:06

    Дунёда бир йилда 350 мингдан ортиқ аёл бачадон бўйни саратонидан вафот этмоқда

    ЖССТ бачадон бўйни саратонининг олдини олиш бўйича янги тавсияларни эълон қилди

    '“Ҳизбуллоҳ” омборларидан Россияда чиқарилган қуроллар топилди — ОАВ'ning rasmi

    Дунё 21.11.2024 08:42

    'Европа Иттифоқи Украинага 1 миллион дона снаряд етказиб берди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2024 14:41

    Европа Иттифоқи Украинага 1 миллион дона снаряд етказиб берди

    Бу ҳақида ЕИ Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили маълум қилди.

    'Супербактериялар йилига 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда — ЖССТ'ning rasmi

    Дунё 20.11.2024 10:22

    Супербактериялар йилига 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда — ЖССТ

    2050 йилгача дори-дармонларга чидамли инфекциялар 39,1 миллион инсоннинг ҳаётига зомин бўлиши мумкин.

    'Украина Россияга илк бор АТАCМS ракеталари билан ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2024 08:05

    Украина Россияга илк бор АТАCМS ракеталари билан ҳужум қилди

    Брянск вилоятига қилинган ҳужум Ғарб зиддият кучайишини хоҳлаётганидан далолат беради, деди Россия Ташқи ишлар вазири.