АсосийЖАМИЯТ

Андижонда қарийб 2,5 килограмм гашиш мусодара қилинди

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

'Андижонда қарийб 2,5 килограмм гашиш мусодара қилинди'ning rasmi

Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қарийб 2,5 килограмм гашиш моддаси мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ДХХнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси, Ички ишлар ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида Асака туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Lasetti” русумли автомобил тўхтатилиб, текширувдан ўтказилган.

Текширув жараёнида транспорт воситасида бўлган Наманган шаҳри ҳамда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида яшовчи 1970, 1981 ва 1984 йилларда туғилган уч нафар фуқарога тегишли 2 килограмм гашиш моддаси борлиги аниқланган. Ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Шунингдек, Марҳамат туманида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда Қува шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомобилдан 497 грамм гашиш моддаси ашёвий далил сифатида олинган.

Маълум қилинишича, мазкур турдаги гиёҳвандлик воситалари мамлакат ҳудудига хориждан контрабанда йўли билан олиб кирилган бўлиши мумкин.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзини Бош прокуратура ходими деб таништирган фирибгар қўлга олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:58

    Ўзини Бош прокуратура ходими деб таништирган фирибгар қўлга олинди

    Айни вақтда ҳолат юзасидан тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Ўзбекистонда уч ойда темир йўл орқали 3,1 миллион йўловчи ташилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:56

    Ўзбекистонда уч ойда темир йўл орқали 3,1 миллион йўловчи ташилди

    Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,3 фоизга ошган.

    'Андижонда қарийб 2,5 килограмм гашиш мусодара қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:06

    Андижонда қарийб 2,5 килограмм гашиш мусодара қилинди

    Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    'Болаларни ташиш қоидаларини бузганлар 15 суткагача қамалиши мумкин'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:33

    Болаларни ташиш қоидаларини бузганлар 15 суткагача қамалиши мумкин

    Болаларни ташишни ташкил этиш қоидаларини бузганлик учун ҳам 30 базавий ҳисоблаш миқдорида жарима жорий этилиши мумкин.

    'Соддалаштирилган ҚҚС тартибига ўтиш учун қарийб 5 мингта ариза маъқулланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:37

    Соддалаштирилган ҚҚС тартибига ўтиш учун қарийб 5 мингта ариза маъқулланди

    Мазкур тартибдан давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчилар фойдалана олмайди.

    'Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:34

    Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди

    Европа Иттифоқи Кенгаши томонидан мазкур санкциялар пакети бўйича расмий тасдиқ яқин ҳафталар ичида берилиши кутилмоқда.