1

Афсонавий Ирина Роднина Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлди

СПОРТ 07.12.2016, 11:45
Теглар: Спорт
Афсонавий Ирина Роднина Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлди

Спортнинг музда нафис учиш турида уч карра Олимпия ўйинлари ва ўн карра жаҳон чемпиони Ирина Роднина Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Ушбу афсонавий спортчини бутун дунё спорт мухлислари жуда яхши билишади.

Фигурали учишнинг жуфтликлар бахслари тарихида энг омадли аёл спортчи ҳисобланадиган Ирина Роднина 1969 йилдан 1980 йилга қадар ўзи иштирок этган бирорта мусобақада мағлуб бўлмаган ва фақат биринчи ўринда қайд этилган. Бу хоҳ жаҳон ёки Европа чемпионати бўлсин, хоҳ Олимпия ўйинлари бўлсин уларнинг барчасида Роднина дастлаб А. Уланов билан кейинчалик эса А. Зайцев билан жуфтликда фақат олтин медалларга сазовор бўлган.

Шу йил сентябрда 67 ёшни қарши олган Роднина айни пайтда сиёсий фаолиятини давом эттирмоқда ва Россия Давлат думасининг депутати ҳамда “Единая Россия” партиясининг Бош кенгаши аъзоси сифатида пойтахтимизга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрганди. 

- “Мамлакатингизга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш, ушбу мухим сиёсий жараёнда бевосита иштирок этиш учун етиб келгандим. Аввало шуни таъкидлаб ўтишни истардимки сайлов ҳар жихатдан очиқлик ва демократик тамойиллар асосида ўтказилди. У ҳар томонлама халқаро стандартларга мос тарзда ташкил этилди. Қисқа вақт ичида сайловга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш учун жуда катта хажмда иш олиб борилганлиги мени хайратда қолдирди.

Тошкентда бўла туриб Миллий олимпия қўмитасининг биносига ташриф буюрмасдан кета олмасдим. Очиғи қўмитанинг янги биносига, қолаверса бу масканда хизмат қилаётган ходимларга жуда ҳавасим келди. Россия Миллий олимпия қўмитаси хақида гапирадиган бўлсам албатта бизга бундай хашаматли иншоот ва унинг ичида ниҳоятда жиддий тиббий лабаратория ва марказ етишмайди.

Бежизга ўзбек спортчиларининг Олимпия ўйинларида қўлга киритаётган ютуқлар залвори бу қадар тез суратларда юксалиб кетмаганига бевосита гувоҳ бўлиб турибман. Албатта мамлакатингизда давлат ва ҳукумат раҳбарлари томонидан спортга кўрсатилаётган бундай юксак эътибор бесамар кетмайди. Оддийгина мисол, Рио-де-Жанейрода ўзбекистонлик спортчилар 13 та медални қўлга киритишди ва мен бугун бу ерга ташриф буюриб шунга амин бўлдимки бу ҳали хаммаси эмас, ўзбек спортининг салоҳияти йил сайин юксалиб боришига ишонаман” – деди Ирина Роднина Миллий олимпия қўмитаси ва унинг қошидаги тиббий марказни кўздан кечиргач.

Ташриф ниҳоясида жаҳон спортининг мозийдаги юлдузи Миллий олимпия қўмитасининг тилаклар китобига ўзининг дил изҳорларини ёзиб қолдирди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Шарҳлар

Машҳур спорт шарҳловчиси Владимир Сафаров вафот этди

14.07.2021, 17:37

Ўзбек футболининг жонкуяр тарихчиси, машҳур спорт журналисти Владимир Ашотович Сафаров бугун, 14 июль куни 82 ёшида вафот этди. Владимир Сафаров 1939 йилнинг 17 январида Тошкент шаҳрида...
Нигина Ўктамовага "Nexia 3" автомобили совға қилинди. У бокс бўйича жаҳон чемпионлигига эришган илк ўзбек қизи

26.04.2021, 17:54

Аввалроқ, Польша мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -54 кг вазнли боксчи қизимиз Нигина Ўктамова барча рақибаларини мағлубиятга учратган ҳолда, олтин медалга сазовор бўлиб ва...
Германиянинг нуфузли спорт сайтида ўзбек тадқиқотчиси ҳақида мақола чоп этилди

27.02.2021, 22:07

Германиянинг нуфузли спорт сайти Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг енгил атлетика ихтисослиги ўқитувчиси ва мураббийи, мустақил тадқиқотчи Рашид Бурнашев ҳақида мақола чоп этди....
Тошкентда дзюдо бўйича халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказилади

04.11.2020, 11:35

4-24 ноябрь кунлари пойтахтимизда дзюдо бўйича бешта давлат терма жамоалари иштирокида халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказилади. Ушбу йиғинда юртимиз дзюдочилари билан бирга Грузия, Франция, Қирғизистон...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1