АсосийJamiyat

Россияда юз берган йирик ЙТҲда ўзбекистонлик 15 ёшли қиз ҳалок бўлди

Россиянинг Ханти-Мансийск округида юз берган ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси жабрланди.

Йўл-транспорт ҳодисаси “Тюмень-Ханти-Мансийск” трассасининг 926 км.да 4 декабрь куни Москва вақти билан 14.40 да содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

ЙТҲ рейс автобуси, иккита енгил ҳамда иккита юк машиналарининг тўқнашуви оқибатида юз берди. Автобус салонида 34 нафар йўловчи бўлган.

ЙТҲ оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 22 киши жабрланди. Ҳалок бўлганлар орасида 2001 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Зулфия Сарвар қизи ҳам бор. Унинг синглиси 2001 йилда туғилган Эргашева Гавхар Сарвар қизи оғир аҳволда Ханти-Мансискдаги нейрохирургия клиникасига етказилди.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ маълумотларига кўра, вазирлик Россия томони билан Зулфиянинг жасадини 7 декабрь куни Ўзбекистонга етказиш масаласини келишган. Қизнинг жасади унинг отаси Сарсар Эргашев томонидан олиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ тегишли идора ва вазирликлар билан ҳалок бўлган фуқаронинг оиласи ва яқинларига ташкилий масалаларда амалий кўмак беряпти.

Бошқа янгиликлар