Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри.
Ташрифнинг аниқ санаси ҳозирча маълум эмас, лекин Қирғиғистон раҳбари ташриф доирасида Самарқандда бўлиб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтиришни режалаштирган.
Икки кун олдин Қирғизистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни сайловда эришган ғалабаси билан табрикаб бундан буён Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлари конструктив суҳбат ва ўзаро фойдали ҳамкорлик шаклига ўтишига умид билдирган эди.





