Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Анна Сидорова ва ҳакам ёрдамчиси Зилола Раҳматова қизлар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати–2017 саралаш босқичида ишлайди.
ЎФФ матбуот хизматининг маълум қилишича, қизлар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати–2017 саралаш босқичи 2016-йилнинг 20–24 декабрь кунлари Мьянманинг Янгон шаҳрида бўлиб ўтади.
Анна Сидорова ва Зилола Раҳматова саралаш босқичининг “С” гуруҳидан ўрин олган беллашувларида ишлайди.