АсосийЖамият

Ўзбекистонда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ваколатхонаси иш бошлади

Бу ҳақдаги битим COP16 конференцияси доирасида имзоланди.

'Ўзбекистонда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ваколатхонаси иш бошлади'ning rasmi

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказилаётган COP16 конференцияси доирасида Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг (IUCN) Тошкент шаҳрида ваколатхонасини ташкил этиш маросими бўлиб ўтди

Ҳужжатни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва IUCN бош директори Гретел Агилар имзолади.

Иттифоқ офиси 2024 йилнинг февраль ойида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University)да очилган бўлиб, бугун имзоланган битим IUCN`нинг мамлакатдаги фаолияти учун ҳуқуқий асос ҳисобланади ҳамда давлат органлари билан ҳамкорлигини таъминлайди.

"Экологик муаммолар чегара билмайди, бу эса кучларни бирлаштириш ва трансчегаравий ҳамкорлик муҳим эканлигини англатади. IUCN`нинг Тошкентдаги ваколатхонаси нафақат Ўзбекистонга, балки бутун Марказий Осиё минтақасига хизмат қилиб, табиатни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришидан мамнунмиз", — деди Азиз Абдуҳакимов.

Гретел Агилар IUCN`нинг минтақанинг ноёб биологик хилма-хиллиги ва қимматли табиий ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича саъй-ҳаракатларига янада салмоқли ҳисса қўшиш имкониятини тақдим этгани учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди.

    Бошқа янгиликлар