Солиқ қўмитасининг катта ҳажмли маълумотлар базаси босқичма-босқич янги серверларга миграция қилиш жараёни давом этмоқда.
Шу муносабати билан, 2024-йил 7-декабр соат 00:00дан 10-декабр соат 06:00га қадар айрим ахборот тизимлари ва электрон солиқ хизматларининг иш фаолияти вақтинчалик чекланади.
Хусусан:
- Электрон ҳисоботлар;
- ЭРИ;
- ЭҲФ* (7-8-декабр кунлари);
- Нотариал идоралари томонидан фуқаролик ҳолати бўйича маълумот қабул қилиш;
- корхоналарни ихтиёрий ва мажбурий тугатиш;
- маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги (tasnif.soliq.uz);
- фискал маълумотлар оператори билан боғланишлар;
- электрон мурожаатлар ва бошқа хизматларда узилишлар кузатилади.
ЭҲФ тизими 9-10-декабр кунлари иш фаолиятида бўлади.