Жорий йилнинг 4 декабр куни Бухоро муҳандислик институтининг 4-босқич талабаси, Навоий вилояти Навбаҳор туманида яшовчи 23 ёшли Ж.К. институт ётоқхонасида уксусдан заҳарланиши оқибатида аҳволи ёмонлашган. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Маълум қилинишича, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, К.Ж 23:35 лар атрофида шифохонада вафот этган.
Ҳодиса юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.