АсосийДунё

Парранда гриппининг одамларга юқиши билан боғлиқ 76 та ҳолат қайд этилди — ЖССТ

ЖССТ 2024 йилги ҳисоботини эълон қилди.

'Парранда гриппининг одамларга юқиши билан боғлиқ 76 та ҳолат қайд этилди — ЖССТ'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аввалги баёнотларида дунёда парранда гриппи вируси тез мутацияга учраб, унинг нафақат қанотли жонзотлар, балки инсонларга юқиш хавфи ҳам юқорилиги хусусида огоҳлантирган эди.

Ташкилотнинг куни кеча эълон қилинган янги ҳисоботида қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган даврида H5N1 вирусини юқтириш билан боғлиқ 76 та шундай ҳолат қайд этилган.  Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Беморларнинг аксарияти қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари бўлиб, 61 нафари АҚШда яшовчи фуқаролардир. Шунингдек, бундай ҳолатлар Австралия, Канада, Хитой, Камбоджа ва Вьетнамда ҳам рўйхатга олинган. 

H5N1 вируси ҳозирча одамдан одамга юқиш учун мослашмаган ва ўрганишлар давомида бу каби ҳолатлар аниқланмаган.

 “Бироқ вирус мутацияга учрашда давом этар экан, вазият тезда ўзгариши мумкин ва биз бундай “сценарий”га доим тайёр бўлишимиз керак”, — дейди ЖССТнинг масъул вакили Мария Ван Керхове.

Айни сабабдан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатларни касаллик устидан назоратни кучайтириш ва аниқланган ҳолатлар бўйича имкон қадар тезроқ хабар беришга чақирди.

Ўз навбатида, эпидемиологларнинг таъкидлашича, одамлар инфекциядан зарарланган ва ҳалок бўлган ҳайвонларга яқинлашмасликлари зарур.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Угандада янги вирус эпидемияси авж олмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:28

    Угандада янги вирус эпидемияси авж олмоқда

    Сирли касаллик туфайли беморлар ўз ҳаракатларини назорат қила олмай, худди рақс тушганга ўхшаб қалтирай бошлайди.

    'Россия газининг Евроиттифоқдаги улуши яна ошмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:52

    Россия газининг Евроиттифоқдаги улуши яна ошмоқда

    Бу борада мамлакат учинчи ўринда турибди.

    'The Financial Times газетаси ҳам Дональд Трампни "Йил одами" деб топди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:19

    The Financial Times газетаси ҳам Дональд Трампни "Йил одами" деб топди

    Нашр Трампнинг қайта сайланишини “замонавий AҚШ тарихидаги энг драматик қайтиш" деб атаган.

    'Жанубий Корея президенти сўроққа келмагани туфайли қамалиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:15

    Жанубий Корея президенти сўроққа келмагани туфайли қамалиши мумкин

    Шунингдек, мамлакатда биринчи хонимга нисбатан терговга рухсат берилган.

    'Россия аскарлари ўлган шимолий кореяликларнинг юзларини ёқиб юбормоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:41

    Россия аскарлари ўлган шимолий кореяликларнинг юзларини ёқиб юбормоқда

    Зеленский бу ҳолатни “Россияда ҳукм сураётган инсонийликка, ҳамма нарсага ҳурматсизлик намойиши” деб атади.

    'Чехияда россияликларнинг фуқаролик олиш имконияти чекланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:16

    Чехияда россияликларнинг фуқаролик олиш имконияти чекланди

    Рус диаспораси вакиллари буни "камситиш" сифатида баҳоламоқда.