Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида бир қиз бошқа бир ўсмир қизни ураётгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 декабрь куни Каттақўргон тумани Пайшанба шаҳарчасида жойлашган истироҳат боғида 19 ёшли фуқаро А.Р. ўзига олдиндан таниш бўлган 16 ёшли фуқаро К.У. билан ўзаро тортишиб қолиши оқибатида жанжал келиб чиққан ва фуқаро А.Р. фуқаро К.У.ни уриб, тан жароҳати етказган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.