АсосийДунё

Украина Россия гази транзитини тўхтатади

Украина 2025 йил 1 январь соат 7:00 дан бошлаб, Россия газини Европага транзит қилишни тўхтатади, чунки бу вақтда давлатлар ўртасидаги келишув муддати тугайди.

'Украина Россия гази транзитини тўхтатади'ning rasmi

Украина бош вазири Денис Шмигал Олий Радада шу ҳақда маълум қилди.

"Украинанинг позицияси жуда аниқ: биз Россиянинг ҳам активлари, ҳам уларнинг ресурслари, ҳам газ, ҳам нефтнинг рухсатини ҳимоя қиламиз, биз Россиянинг газ ёки нефт молекуласини сотиш орқали тажовузкорни ҳар қандай қўллаб-қувватлашга қаршимиз", деган Украина бош вазири.

Унинг сўзларига кўра, бу Украина президентининг позицияси, демакки бу Украина ҳукуматининг ҳам позицияси.

"Газ транзити бўйича келишув 2025 йил 1 январда тугайди. Соат 7.00 да транзит ушбу келишув якунланганлиги сабабли газ йўли жисмоний жиҳатдан тўсиб қўйилади", деди бош вазир.

Шмигалнинг таъкидлашича, транзитнинг қайта тикланиши, агар у Россия гази бўлмаса, Еврокомиссия талабига кўра мумкин бўлади.

Шу билан бирга, Украина Европа энергия хартиясига мувофиқ, Россия нефтининг транзитини давом эттиришга мажбур.

“Ҳозирча биз ассоциация шартномасини буза олмаймиз, шу муносабат билан компания Европа томонининг талабига биноан транзитни давом эттирмоқда, аммо биз Россия газига 100 фоиз санкциялар қўйиш устида ишлаяпмиз”, — дея қўшимча қилган у.

Маълумки, 2022 йил феврал ойида Россия Украинага тўлиқ миқёсли босқин бошланганидан бери Киев Москва билан барча савдо алоқаларини тақиқлаган. Бироқ нефт ва газ транзити бундан мустасно бўлиб турган эди.

Украинанинг "Нафтогаз" НАК ва Россиянинг "Газпром" компанияси ўртасидаги амалдаги транзит шартномаси 2019 йил охирида беш йил муддатга тузилган эди. Уруш ҳолатига қарамасдан, Украина Россия газининг ўз ҳудуди орқали Aвстрия, Словакия, Италия ва Венгрия каби давлатларга ўтишига рухсат бериб турди.

Ноябр ойида Украинанинг "Нафтогаз" НЖA "Газпром" дан шартнома бўйича декабр ойида газ транзити учун тўловнинг сўнгги траншини олди. Газпром декабр транзити учун тахминан 70 миллион доллар тўлаши керак эди.

Украина президенти Владимир Зеленский 2025 йилдан транзит тўхтатилишини тасдиқлади ва Украина Россияга украиналиклар қони эвазига миллиардлаб қўшимча даромад олиш имкониятини бермаслигини, шунинг учун рус газининг транзити тўхтатилишини таъкидлади.

Шундан сўнг Словакия бош вазири Роберт Фико, агар Словакия Россиядан Европага газ транзитини узайтирмаса, Украинага қарши жавоб чораларини кўриб чиқиши мумкинлигини айтди

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Украина уруш ёки музокара йўлини танлаши керак”'ning rasmi

    Дунё 20.12.2024 21:50

    “Украина уруш ёки музокара йўлини танлаши керак”

    АҚШ Давлат котиби Украинадаги вазият ҳақида гапирди.

    'Трамп Шолц билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди'ning rasmi

    Дунё 20.12.2024 15:39

    Трамп Шолц билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

    Бу уларнинг Трамп президентлигидаги иккинчи мулоқоти.

    'Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди'ning rasmi

    Дунё 20.12.2024 11:03

    Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

    Дуйшонкул Чотонов аввал депутат, вазир ва Кореядаги элчи лавозимларида фаолият юритган.

    'Россиядаги мусулмонларга 4 тагача диний никоҳ қуришга рухсат берилди'ning rasmi

    Дунё 20.12.2024 10:19

    Россиядаги мусулмонларга 4 тагача диний никоҳ қуришга рухсат берилди

    Бунда эркак катта оила учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади.

    'Исроил Яманга зарбалар берди'ning rasmi

    Дунё 19.12.2024 22:34

    Исроил Яманга зарбалар берди

    Мактаб биноси ва бир нечта машинага зарар етган.

    'Коррупция Хитой армиясини модернизация қилиш мақсадларига тўсқинлик қилган бўлиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 19.12.2024 21:03

    Коррупция Хитой армиясини модернизация қилиш мақсадларига тўсқинлик қилган бўлиши мумкин

    Ўтган ой Мудофаа вазирлиги юқори мартабали ҳарбий амалдор лавозимидан четлаштирилган ва "интизомни жиддий бузганлик" учун терговга тортган. .