Европа давлатлари Украинадаги урушни тинч йўл билан тугатиш мақсадида 27 банддан иборат режа ишлаб чиқди. Ҳужжат АҚШнинг 28 бандли лойиҳаси асосида тузилган, аммо айрим бандлар алмаштирилган ва истиснолар қўшилган.
Режага кўра, Украина суверенитети таъминланади, Россия ва НАТО билан барча можаро масалалари ҳал этилади, тинчлик даврида Украина армияси сони чекланади, асирларни алмаштириш ва гуманитар масалалар учун қўмита тузилади,
Запороже АЭС МАГАТЭ назоратида қайта ишлайди ва Европа бозорига кириш имкониятлари таъминланади. Барча шартлар амалга оширилгандан сўнг дарҳол ўт очишни тўхтатиш жорий этилади.






