АсосийЖамият

Бухорода ИИО ходими оила аъзолари билан бирга номаълум модданинг таъсиридан ҳалок бўлди

Бухоро шаҳридаги кўп қаватли уйда яшаган ички ишлар ходими, унинг турмуш ўртоғи ва икки қизи вафот этди.

'Бухорода ИИО ходими оила аъзолари билан бирга номаълум модданинг таъсиридан ҳалок бўлди'ning rasmi

23 ноябрь куни Бухоро шаҳри Ҳамза кўчасида жойлашган 15-уйдаги хонадонлардан бирида яшаган 1982 йилда туғилган эркак, унинг 1985 йилда туғилган турмуш ўртоғи ҳамда вояга етмаган икки қизи топилган ҳолда вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Суд-тиббий экспертларнинг дастлабки маълумотларига кўра, марҳумлар номаълум этиологияли заҳарланиш оқибатида ўткир нафас етишмовчилиги ва юрак-қон томир фаолиятининг тўхташи сабаб ҳаётдан кўз юмган.

Ҳодиса юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар