Бразилия жанубидаги Грамадо шаҳрида, Риу-Гранде-ду-Сул штатида хусусий самолёт турар-жой ҳудудига қулаб тушди. Бу ҳақда Globo хабар берди.
Маълум қилинишича, самолётда тўққиз киши бўлган, тирик қолганлар йўқ.
Штат расмийлари ўн кишининг ўлимини тасдиқлаган.
"Бортда Сан-Паулулик тадбиркор Луис Клаудио Салгуэиро Галеатси бўлган. Бу шаҳарга самолёт учаётган эди. Галеаззи самолётни ўзи бошқарган. Йўловчилар орасида унинг рафиқаси, куёви, қайнонаси ва уч фарзанди, шунингдек, тадбиркорнинг синглиси ва икки фарзанди бўлган",- дейилади хабарда.
Самолёт мебель дўконига қулаган. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, 14 киши жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ишлаётгани ва ёқилғи портлаши хавфи ҳамон сақланиб турганлиги хабар қилинган.