АсосийЖамият

Тошкентдан Рас ал-Хаймага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилмоқда

Парвозлар ҳафтада 1 маротаба Airbus 320 самолётларида амалга оширилади.

'Тошкентдан Рас ал-Хаймага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

"Air Arabia" 27 декабрдан қиш мавсуми учун Рас ал-Хайма амирлигига тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airorts матбуот хизмати хабар берди. 

Унга кўра, парвозлар ҳафтада бир маротаба жума кунлари қулай Airbus 320 самолётларида амалга оширилади.

"Аir Arabia" - штаб-квартираси Шаржада (БАА) жойлашган араб лоукостер авиакомпанияси бўлиб, Шаржа ва Искандария аэропортларидан, шунингдек Марокашнинг тўртта аэропортидан Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё, Европа ва МДҲ мамлакатларига йўловчи ташувларини амалга оширади.

    Бошқа янгиликлар