АсосийЖАМИЯТ

“Талаба Expo–2026” касблар кўргазмаси бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 24–25 июнь кунлари “Келажакка қадам” дастури доирасида “Талаба Expo–2026” касблар кўргазмаси ташкил этилади.

'“Талаба Expo–2026” касблар кўргазмаси бўлиб ўтади'ning rasmi

Мазкур тадбир олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларни муносиб иш ўринларига йўналтириш ҳамда иш берувчилар билан бевосита мулоқотини йўлга қўйишга қаратилган.

Кўргазмада республиканинг етакчи корхона ва ташкилотлари, йирик иш берувчилар ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўзларининг бўш иш ўринлари, фаолият йўналишлари ва истиқболли лойиҳалари билан иштирок этади. Тадбир давомида битирувчилар ва иш берувчилар ўртасида учрашувлар, суҳбатлар ҳамда танловлар ташкил этилиб, муносиб номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади.

“Талаба Expo–” ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг касбий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар