АсосийЖамият

Андижон ва Асакада ноқонуний диний таълим бериш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Мактаб директорлари ишдан бўшатилди.

'Андижон ва Асакада ноқонуний диний таълим бериш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди'ning rasmi

Андижон ва Асака туманларида мактаб директорлари ишдан бўшатилди. бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари хабар берди.

Маълум қилинишича, Андижон вилоятида ноқонуний диний таълим бериш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

Жумладан, Асака туманида истиқомат қилувчи, 1985 й.т. Г.Э. (аёл) ҳеч қандай махсус билимга эга бўлмасада, ўзининг яшаш хонадонида 2014-2016 йиллар оралиғида туғилган 5 нафар вояга етмаган ўғил болаларга ноқонуний равишда диний сабоқ бериб келган.

Болаларнинг 4 нафари маҳаллий, 1 нафари эса Қашқадарё вилоятидан келган.

Таъкидлаш лозимки, 2016 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган боланинг ота-онаси фарзандининг ўқишини Г.Э. орқали 2023 йилнинг ноябрь ойида Асака туманидаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг 2-синфига кўчиришган.

Мактаб директори эса болани ота-онасининг аризасисиз, тегишли буйруқ чиқармасдан ўқишга қабул қилган. Шунингдек, уни “ҳужра” шароитида диний таълим олаётганлигидан хабардор бўлсада, зарур чораларни кўрмаган.

Қашқадарёлик бола фуқаро Г.Э.нинг уйида яшаган ва диний сабоқ олган. Аммо, мазкур аёл томонидан муттасил калтакланиши оқибатида олган жароҳатлари туфайли, у шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Г.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, мактаб директорига нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди.

 Андижон туманида ҳам шу каби ҳолат аниқланиб, 1975 й.т. А.У. (эркак) ўз уйида “ҳужра” ташкил қилиб, 2010 ва 2013 йилларда туғилган 4 нафар ўғил болаларга диний сабоқ бериб келган.

Болалардан бири Тошкент шаҳрида яшасада, ота-онасининг хоҳиши билан диний сабоқ олиши учун унинг ўқиши Андижон туманидаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирига кўчирилган.

Афсуски, бола мактаб дарсларига қатнашмаган бўлсада, мазкур мактаб директори уни мажбурий таълимга жалб қилиш бўйича зарур чораларни кўрмаган.

Мактаб директорига нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди.

Фуқаро А.У.га нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бензин ва дизель ёқилғисига акциз солиғи ставкаси 10 фоизга ошади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:45

    Бензин ва дизель ёқилғисига акциз солиғи ставкаси 10 фоизга ошади

    Нархлар келгуси йилнинг апрель ойидан бошлаб ўзгаради.

    'Бугун республика бўйлаб ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати кузатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:32

    Бугун республика бўйлаб ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати кузатилади

    28 декабрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Байрам кунлари ҳаво ҳарорати кескин ўзгаради'ning rasmi

    Жамият 27.12.2024 23:11

    Байрам кунлари ҳаво ҳарорати кескин ўзгаради

    Шу сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

    'Янги йил байрами кунлари "свет"ни ўчирмаслик чоралари кўрилди'ning rasmi

    Жамият 27.12.2024 22:35

    Янги йил байрами кунлари "свет"ни ўчирмаслик чоралари кўрилди

    Агар сиз байрам кунлари электр энергияси таъминоти бўйича қандайдир муаммога дуч келсангиз 1154 қисқа рақамига ва @het_admin администраторга мурожаат қилишингиз мумкин.

    'Янгиланган WBC рейтингида Мадримов кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 27.12.2024 20:56

    Янгиланган WBC рейтингида Мадримов кўтарилди

    Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) декабр ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

    'Бухорода 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 27.12.2024 20:50

    Бухорода 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди

    Зилзила маркази — Жондор тумани.