АсосийЖамият

2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари оширилмайди

Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

'2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари оширилмайди'ning rasmi

Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра, қуйидаги солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида қуйидаги миқдорларда қолдирилади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлиқ ҳажмда;
  • фойда солиғи тўлиқ ҳажмда;
  • ҚҚС бўйича Қорақалпоғистон Республикасида даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмининг 100 фоизи, қолган ҳудудларда эса 60 фоизи.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига нархлар (тарифлар) ва қонунчилик ҳужжатлари ўзгаришидан келиб чиқиб, ҚҚС бўйича даромадлар прогнозини тасдиқланган кўрсаткичлар доирасида ҳудудлар кесимида қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилди.

2025 йилда ижтимоий солиқ тушумлари бўйича 2024 йилда амал қилган тақсимлаш меъёрлари сақлаб қолинади.

2025 йил учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ қуйидаги миқдорларда тасдиқланди:

  • “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ учун олтин бўйича – 10 фоиз ва палладий, кумуш, мис бўйича – 15 фоиз;
  • “Навоийуран” АЖ учун уран бўйича – 16 фоиз;
  • “Ўзбекнефтгаз” АЖ учун нефть, табиий газ ва газ конденсати бўйича –15 фоиз;
  • олтиндан ясалган заргарлик буюмларини чакана савдода сотганлик учун йиғим 1 граммига 2 000 сўм миқдорида. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда 2024 йилда газ 129, электр 67, иссиқ сув 32 фоизга қимматлади'ning rasmi

    Жамият 01.01.2025 18:55

    Ўзбекистонда 2024 йилда газ 129, электр 67, иссиқ сув 32 фоизга қимматлади

    Ўтган йилда газ ва ток нархи кескин ўсгани инфляцияни 3,6 фоизга ошириб юборган.

    'Ким Чен Ин Путинни “энг яқин дўст” деб атади'ning rasmi

    Жамият 01.01.2025 14:10

    Ким Чен Ин Путинни “энг яқин дўст” деб атади

    Ким Чен Ин Путинга Украинага қарши урушда ғалаба тилади.

    'Тошкентга 3 та янги метро поезди олиб келинди'ning rasmi

    Жамият 01.01.2025 14:06

    Тошкентга 3 та янги метро поезди олиб келинди

    Улар техник синовдан сўнг иш бошлайди.

    'Амирсой ва Чимёнга олиб борувчи йўлда ҳаракат 12 январгача бир томонлама бўлади'ning rasmi

    Жамият 01.01.2025 13:59

    Амирсой ва Чимёнга олиб борувчи йўлда ҳаракат 12 январгача бир томонлама бўлади

    Дам олиш масканларида 2025 йил 12 январга қадар фуқаролар ташрифи одатдагидан кўпроқ бўлиши кутилмоқда.

    '1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади'ning rasmi

    Жамият 01.01.2025 12:26

    1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади

    Шунингдек, 2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.