АсосийЖамият

17 ёшли бухоролик "криптотрейдер" жавобгарликка тортилмайдиган бўлди

Аввалроқ Бухоро давлат университети талабаси крипто-актив билан шуғулланиб, 34 млрд сўм "оборот" қилгани шов-шув бўлган эди.

'17 ёшли бухоролик "криптотрейдер" жавобгарликка тортилмайдиган бўлди'ning rasmi

Аввалроқ Бухоронинг Жондор туманидан чиққан 17 ёшли, крипто-актив билан шуғулланиб, 34 млрд сўм "оборот" қилган Муроджон Зувуров ҳақида хабар қилинган эди.

У криптовалюта билан умумий қиймати 34 миллиард сўм бўлган 4000 га яқин транзакцияларни амалга ошириб, нархлардаги фарқдан пул ишлаб топган. Муроджон Зувуров Бухоро давлат университетининг иқтисодиёт ва туризм факультети талабаси.

Сал аввал унга нисбатан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари кетаётганди.

Куни кеча ушбу жиноят иши терговчининг қарорига кўра, ҳаракатдан тугатилибди. Бу ҳақда Расул Кушербаев хабар қолдирди. Маълум бўлишича, Муроджоннинг қилган иши ижтимоий хавфли эмаслиги, айбидан пушаймонлиги, оилавий аҳволи ва ҳоказолар инобатга олинган.

Шунингдек, криптовалюта операциялари жараёнида ишлатган дея мусодара қилинган iPhone 15 Pro Max телефони ҳам қайтарилган.

    Бошқа янгиликлар