АсосийДунё

Афғонистон ва Покистон ўртасидаги зиддият мисли кўрилмаган даражага етган

Афғонистон ва Покистон ўртасида қуролли тўнашув ҳолатлари кўпаймоқда.

'Афғонистон ва Покистон ўртасидаги зиддият мисли кўрилмаган даражага етган'ning rasmi

Афғонистон ва Покистон ўртасида қуролли тўнашув ҳолатлари кўпаймоқда. Икки давлат муносабатларидаги сиёсий таранглик тобора кучайиб бормоқда. 

TOLO News агентлигининг хабар қилишича, Покистон қуролли кучлари ярим тунда Афғонистоннинг чегарадош ҳудудлари – Хост вилоятидаги Алишер туманига ракета зарбалари берди. Афғонистон томони ҳам жавоб қайтаргани боис, ўзаро зарбалар алмашуви тонгги соат 5 гача давом этган. 

Бундай тўқнашувлар натижасида кўплаб оилалар ўз уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлмоқда. Қурбонлар ва ярадорлар ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ. 

Таъкидлаш жоиз, ўтган йилнинг 24 декабрида ҳам Покистон ҳарбий самолётлари Афғонистоннинг чегарадош Пактика вилоятига авиаҳужумлар уюштирган эди. Покистон томони буни “покистонлик толибларнинг лагерларини” нишонга олгани билан изоҳлаган. 

Афғонистон ҳукумати ўз баёнотида бу зарбалар оқибатида камида 46 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани, уларнинг аксарияти аёллар ва боллар бўлганини иддао қилган. 

Афғонистон томони бу зарбаларга жавоб тариқасида 28 декабр куни Покистон ҳудудига бостириб кириб, 19 нафар покистонлик ҳарбийни ўлдиришган эди.

Қайд этиш жоиз, Покистон ва Афғонистон ўртасидаги чегара мустаҳкам эмаслиги боис, турли террорчи гуруҳлар, шунингдек, толибон жангарилари бемалол бу чегарани кесиб-ўтиб юришади. Чегаранинг икки  томонида пуштунлар кўплиги ва ҳукуматга тўла бўйсунмаслиги боис, бу ҳудудларда Покистон ҳукумати ва армиясининг таъсири кучсиз. Бундай омиллар террорчи ва жангариларга қарши курашни мураккаблаштиради.

                                  Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.

    'Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 10:35

    Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Канвон провинциясида барпо этилган “Армия ва халқ” номли янги гидроэлектр станциясининг очилиш маросимида иштирок этди.

    'Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 09:33

    Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради

    АҚШ президенти Саудия инвестицияларини кескин ошириш таклифини билдирди.

    'Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2025 19:30

    Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди

    Биз ушбу ваҳшийликларга чек қўйиш ва айни пайтда вазиятни барқарорлаштириш учун Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Яқин Шарқдаги бошқа ҳамкорлар билан ишлаймиз”, дея ваъда бермоқда Трамп.