АсосийЖамият

Чегарадан қурол олиб киришнинг олди олинди

“Яллама” чегара пости пневматик қурол ва 1 500 дона ўқни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош этилди.

'Чегарадан қурол олиб киришнинг олди олинди'ning rasmi

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати маълум қилинишича, қўшни давлатдан юртимизга “Яллама” чегара божхона пост орқали фуқаро бошқарувида кириб келган юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Кўрикда йўловчининг шахсий буюмлар орасида декларaцияда ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1 дона “Stalker S84” номли 4 ярим мм калибрли пневматик тўппонча ва 1 500 дона ўқ борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикасининг қурол тўғрисидаги қонунига мувофиқ, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини давлатимиз ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзитини амалга оширишда, тегишли органлар рухсатномаларига кўра амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар