1

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Сеулдаги халқаро кўргазмада иштирок этди

ЖАМИЯТ 10.12.2016, 11:22
Теглар: Тошкент
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Сеулдаги халқаро кўргазмада иштирок этди

Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳрида “World Food Expo Korea – 2016” озиқ-овқат маҳсулотлари халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз компания ва корхоналари ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан иштирок этди, деб хабар беради ЎзА. 

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш борасида амалга оширилган ишлар самарасида мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти юксалиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 5 октябрдаги "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мамлакатимизда қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни янада яхшилаш, тадбиркорларнинг эркин фаолият кўрсатишини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга хизмат қилмоқда. 

Соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самарасида “Made in Uzbekistan” ёрлиғи туширилган маҳсулотлар жаҳон бозорида кенг ўрин эгалламоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси бунга муайян ҳисса қўшмоқда. Тадбиркорларнинг чет элларда ўтказилаётган йирик халқаро ярмаркалар, бизнес-форум ва кооперацион биржаларда иштирок этиши, харидорлар топиши ва шартномалар тузишига кўмаклашмоқда. 

Ўзбекистон ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича дунёдаги ўнта етакчи давлат қаторида туради. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган изчил ишлар самарасида 180 турдан зиёд мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотлар дунё бозорларига экспорт қилинаётир. Сўнгги уч йилда ташқи бозорга йўналтирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми уч баробардан ошди. 

Ишбилармонларимиз турли мамлакатларда ўтказилаётган халқаро ярмарка ва кўргазмаларда иштирок этиб, маҳсулот ва хизматларига янги бозорлар топмоқда. “World Food Expo Korea – 2016” кўргазмаси ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этди. 

Халқаро кўргазмада дунёнинг йигирмага яқин мамлакатидан юзлаб фирма ва компаниялар иштирок этди. Мазкур форумда озиқ-овқат маҳсулотлари, уларни етиштириш ва қайта ишлашга оид энг сўнгги ютуқлар намойиш этилди. 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан маълум қилишларича, мазкур халқаро кўргазмада тадбиркорларимиз томонидан жами икки юз минг долларликдан зиёд экспорт шартномалари имзоланди. Кўргазмада Ўзбекистон компаниялари турли мамлакатларнинг фирма ва компаниялари билан ўзаро алоқа ўрнатиш ва ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди. Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон миллий стендида мамлакатимизнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасидаги салоҳияти ва имкониятлари, соҳада таклиф этилаётган хизматлар билан танишди.

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1