Қора январ — 1990-йил 19-январдан 20-январга ўтар кечаси соат 23:30 да Боку шаҳрига собиқ Совет Иттифоқининг қўшин бўлмалари фавқулодда ҳолат эълон қилмасдан кириб борган, тинч аҳолига ҳужум қилиб, юзлаб тинч аҳолини қатл қилган, бу ҳужумда кўпчилиги яраланган, бедарак йўқолган. Совет қўшинларининг махсус тайинланган қисмлари ва ички қўшинларнинг йирик контингентининг Бокуни забт этиши зулм ва мисли кўрилмаган ваҳшийлик сифатида баҳоланади.
Фавқулотда вазият татбиқи алоҳида эълон қилингунига қадар ҳарбий хизматчилар 82 нафарни қатл қилган, 20 нафарни эса оғир яралаган эдилар. Фавқулодда вазият эълон қилингач эса, 20-январда ва ундан кейинги кунларда Боку шаҳрида 21 киши ўлдирилди. Фавқулодда вазият эълон қилинмаган ҳудудларда – 25-январда Нефтчалада ва 26-январда Ленкоранда яна 8 киши қатл қилинган.
Қўшинларнинг ноқонуний кириб келиши натижасида Бокуда ва Озарбайжон раёнларида 146 киши ўлдирилган, 744 киши яраланган, 841 киши ноқонуний ҳибсга олинган, ҳарбийлар томонидан 200 уй ва бино, 80 автомашина, шу жумладан, тез ёрдам машиналари, ёнувчи ўқлар чиқарган ёнғин натижасида давлат ва шахсий мулклар ёқиб юборилди. Ҳалок бўлганлар орасида аёллар, болалар ва қариялар, шунингдек, тез ёрдам хизматчилари ва милиция ходимлари бор эди. “СССР Конституцияси, Озарбайжон ССР Конституцияси қўпол равишда бузилиб, Озарбайжон Республикасининг суверен ҳуқуқлари топталган эди. Аввалдан ўйланган ва тайёрланилган бу тажовузкорлик акцияси Озарбайжон халқининг демократия ва миллий озодлик йўлида курашини бўғиш, халқни таҳқирлаб, унга маънавий зарба беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган эди”- дея хотирланади.
Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҲайдарАлиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази билан бирга 20-январ фожиасига 35 йил тўлаётгани муносабати билан хотира тадбири ўтказилди.
Тадбирда Озарбайжон элчихонасининг ва Маданият маркази ходимлари, Ўзбекистоннинг фан, маданият ва санъат ходимлари, диаспора намояндалари, журналистлар иштирок этишди.
Аввало улуғ йўлбошчи Ҳайдар Алиевнинг Маданият маркази ёдгорлиги олдига ва Шаҳидлар боғига гулдасталар қўйилди.
Авваламбор, маросим иштирокчилари 20-январ фожиаси, Қорабоғ уруши, босқиндан озод этилиши билан боғлиқ китоб кўргазмаси, шунингдек фотокўргазма билан яқиндан танишдилар.
Darakchi.uz ушбу қора кун учун муносабати билан Озарбайжон халқига чуқур ҳамдардлигини билдиради.
Фоторепортаж: