АсосийЖамият

Бухоролик аёл фарзандини дунёга келтириш вақтида туғруқхонада вафот этди

Ижтимоий тармоқлар орқали хотинининг ўлимида тиббиёт ходимларини айблаган эркакка ССБ жавоб берди.

'Бухоролик аёл фарзандини дунёга келтириш вақтида туғруқхонада вафот этди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда бухоролик аёл фарзандини дунёга келтириш вақтида вафот этгани айтилган видео тарқалди. Мурожаатда эркак мазкур воқеага тиббиёт ходимларининг эътиборсизлигини сабаб қилиб кўрсатмоқда.

Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси жараёнга қуйидагича муносабат билдиради. 

Марҳума Очилова Зайнаббону Ҳамрожон қизи 1992 йилда Қоракўл туманида туғилган.

12 декабр 2024 йил соат 21:50 да РИО ва БСИАТМ ДМ Бухоро филиалига(Перинатал марказ) қабул қилинган. Ўшанда кучли шамоллаш аломатлари: йўтал, тана ҳароратининг 38*С гача кўтарилиши, қоғоноқ сувларининг кетиши, умумий ҳолсизлик ҳолатида бўлган. 

Беморда ушбу ҳомиладорлик камқонлик фонида кечган. Ҳомиладорликнинг 14 ҳафталик муддатида (14.06.2024й) жигар эхинококи ташхиси билан оператив даволанган. 

Қайд этилишича, керакли барча клиник лаборатор, инструментал текширувлар ўтказилган. Керакли мутахасислар (пульмонолог, терапевт) консультацияси ўтказилган.

Шундан сўнг мутахассислар томонидан консилиум асосида З.Очиловага стандартларга кўра керакли даво буюрилган, кузатув давом эттирилган. Аёлда туғруқ миллий стандарт асосида олиб борилган, оператив туғруққа кўрсатма бўлмаган.

13 декабр куни тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши кузатилган. Керакли дорилар буюрилган. Келишилган шифокорлар консилиумидан кейин тор мутахассислар пульмонолог ва жарроҳ шифокор кўруви ташкил қилинган. 

Ўша куни соат 12:30да эса мунтазам туғуруқ дардлари, 14:25да жадаллашган туғуруқ кузатилган. Вазни 4,1 кило бўлган қиз жинсли чақалоқ туғилганидан сўнг аёл 250мл қон йўқотган ва бачадон гипотонияси кузатилган. Шу пайтнинг ўзида аёл аҳволи бирдан ёмонлашиб нафас етишмовчилиги белгилари кузатилган. Тери қопламлари рангпар тусга кириб, цианоз пайдо бўлган.

Зудлик билан реаниматологлар ва керакли мутахассислар чақирилган.

Бемор сунъий нафас аппаратига уланган ва интенсив реанимацион чора-тадбирлар бошланган. Беморда кардиомониторда юрак фибриляцияси аниқланган. Юрак фаолиятини тиклаш ва фибриляцияни олдини олиш мақсадида керакли препаратлар қўлланган. Пульс периферияда аниқланмаган. Юрак фаолиятини тиклаш мақсадида дефибриляция ва юрак бевосита массаж қилинган.

Соат 15:05да бемор аҳволи оғирлашиб, нафас етишмовчилиги, тери цианози кучайган. Аммо 40 минутлик ўтказилган ўпка-юрак реанимацион чора-тадбирлари натижасида юрак фаолияти тикланмаган. Аёлда ўша куни соат 15:15да биологик ўлим қайд қилинган.

Марҳума Суд тиббиёт экспертизасидан ўтказилган ва ўлим сабаби қоғоноқ сувлари эмболияси экани тасдиқланган.

Ҳолат юзасидан Бухоро давлат тиббиёт институтининг профессор-мутахассислари иштирокида хизмат текшируви ўтказилган ва Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг мутахассислари иштирокида чуқур муҳокама қилинган.

Тиббий ҳужжатлар юритилишида хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимлар - марказ 2-туғруқ бўлими мудири С.Рабиевга ҳамда даволовчи акушер-гинеколог З. Мусиновага ўртача ойлик маошидан 30 фоиз жарима қўлланилиб, бошқа бўлимга ротация қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Мирзиёева UNICEF, UNESCO, UNDP, IHTT, Жаҳон банки вакиллари билан учрашди'ning rasmi

    Жамият 23.01.2025 22:22

    Саида Мирзиёева UNICEF, UNESCO, UNDP, IHTT, Жаҳон банки вакиллари билан учрашди

    Улар таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлар масалалари гаплашди.

    '“Tаshkent city"даги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 23.01.2025 20:41

    “Tаshkent city"даги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

    Ёнғин оқибатлари ҳақида хабар берди.

    'Сирдарёда янги автомобил ишлаб чиқарила бошланди'ning rasmi

    Жамият 23.01.2025 19:43

    Сирдарёда янги автомобил ишлаб чиқарила бошланди

    Автомобил йўловчилар ва юк ташишга мўлжалланган.

    'Ўзбекистоннинг учта олий таълим муассасаси дунёнинг энг яхши университетлари рейтингига киритилди'ning rasmi

    Жамият 23.01.2025 18:24

    Ўзбекистоннинг учта олий таълим муассасаси дунёнинг энг яхши университетлари рейтингига киритилди

    Рейтинг Британиянинг "Times Higher Education" ташкилоти талқинига кўра тузилади.

    'Меҳнатга жалб этилган маҳкумларга етарли шарт-шароитлар яратилмагани бўйича масъул ходимлар огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият 23.01.2025 17:11

    Меҳнатга жалб этилган маҳкумларга етарли шарт-шароитлар яратилмагани бўйича масъул ходимлар огоҳлантирилди

    Омбудсман тақдимномасида келтирилган камчиликларга йўл қўйилгани бўйича Манзил-колониядаги 7 нафар ходимга огоҳлантириш берилган.

    'Долларнинг расмий курси бироз пастлади'ning rasmi

    Жамият 23.01.2025 16:15

    Долларнинг расмий курси бироз пастлади

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.