Рақобат қўмитасига ўтган 2024 йил давомида республикамизда фаолият олиб бораётган авиакомпанияларда истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматларнинг талаб даражасида эмаслиги борасида жами 240 яқин мурожаатлар келиб тушган. Мазкур мурожаатлар юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 220 миллион сўмга яқин пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди. Бу ҳақда қўмита расмий каналида хабар қилинди.
Жумладан, фуқаро С.Т “Тошкент-Наманган” йўналишида 2024 йил 24 ноябрь куни соат 07:20да учиб кетиш учун HY-93 рейсга электрон авиачипта харид қилганлиги, учиш куни аэропортга соат 06:00да борганлиги аммо рейс соат 09:20га кечиктирилганлиги, овоз узаткич орқали яъна соат 10:20га кўчирилганлиги, шу тариқа 5 соат кутиш залида қолиб кетганлиги, жамият томонидан кутиш залида қолиб кетган йўловчиларга дам олиш хонаси, таомланиш ва ичиш учун тоза ичимлик суви таклиф эътилмаганлигидан норозилигини билдирган.
Қўмита томонидан мазкур мурожаат ўрганиб чиқилиши натижасида “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси ҳақиқатан ҳам парвоз вақти об-ҳаво шароити ёмонлашганлиги сабабли HY-93 рейснинг парвози 5 соат 54 дақиқага кечиктирилганлиги сабабли 22 нафар йўловчилар ўз ихтиёрлари билан парвоз қилишдан бош тортганликлари учун авиачиптага сарифланган пул маблағлари истеъмолчиларга қайтариб бериш чоралари кўрилди.
Маълумот учун: “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг:
19-моддасида ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт.
21-моддасида шартноманинг истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва қонунчиликка зид бўлган талаблари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Агар уларни қўлланиши натижасида истеъмолчига зарар етказилган бўлса, бу зарар ишлаб чиқарувчи (сотувчи, ижрочи) томонидан қопланиши лозимлиги белгиланган.