АсосийЖамият

Ижтимоий карта билан алкоголь ва тамаки сотиб олиш тақиқланади

2025 йил 1 январдан бошлаб янги тайинланган ижтимоий тўловлар ижтимоий карта орқали тўланганда, олувчининг илгари тайинланган бошқа ижтимоий тўловлари ҳам ижтимоий карта орқали тўлаб берилади.

'Ижтимоий карта билан алкоголь ва тамаки сотиб олиш тақиқланади'ning rasmi

1 февралдан спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари учун тўловни ижтимоий карта орқали амалга ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу маҳсулотлар учун бундай усулдаги тўловни қабул қилиш тақиқланади. Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрда қабул қилинган “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида белгиланган.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб янги тайинланган ижтимоий тўловлар ижтимоий карта орқали тўланганда, олувчининг илгари тайинланган бошқа ижтимоий тўловлари ҳам ижтимоий карта орқали тўлаб берилади.

2025 йил 1 февралдан бошлаб:

  • белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатга мувофиқ миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) ўттиз фоизидан ошмайдиган реабилитация қилишнинг техник воситаларини харид қилиш учун маблағлар ушбу воситаларга муҳтожлик белгиланган шахсларнинг ижтимоий картасига ўтказиб берилади;
  • ижтимоий карта орқали тўланган нафақа, компенсация ва бошқа тўловлар (пенсиялар бундан мустасно) (кейинги ўринларда — ижтимоий тўлов) маблағларидан ижтимоий тўловларни олувчи оилаларнинг аъзолари, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзолари ҳамда охирги 12 ой давомида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилаларнинг аъзоларига спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари учун тўловни амалга ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу маҳсулотлар учун тўловни қабул қилиш тақиқланади;

2025 йил 1 апрелдан бошлаб эса ижтимоий карта транспорт картаси, шу жумладан, жамоат транспорти учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шаҳар йўналишлари бўйича тариф режаларидан фойдаланган ҳолда имтиёзли транспорт картаси вазифасини бажаради.

Бунда ижтимоий картанинг транспорт картаси ҳамда имтиёзли транспорт картаси вазифалари “Автоматлаштирилган тўлов тизими оператори” МЧЖ билан интеграция қилиш орқали амалга оширилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“E-yaylov” электрон платформаси ишга туширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:04

    “E-yaylov” электрон платформаси ишга туширилади

    Яйловлар 49 йилгача ижарага берилади.

    'Ўзбекистон битта қўмита тугатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:58

    Ўзбекистон битта қўмита тугатилади

    Президент Фармони қабул қилинди .

    'Картошка нархи қачон тушади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:12

    Картошка нархи қачон тушади?

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу бўйича ахборот берди.

    'АҚШ Конгресси, Пентагон ҳамда Италия DeepSeek’дан фойдаланишни тақиқлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:28

    АҚШ Конгресси, Пентагон ҳамда Италия DeepSeek’дан фойдаланишни тақиқлади

    Хавфли кибержиноятчилар DeepSeek’дан зарарли дастурларни тарқатиш ва қурилмаларни зарарлантириш учун фойдаланмоқда.

    'Долларнинг расмий курси кетма-кет пасайишдан сўнг яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:00

    Долларнинг расмий курси кетма-кет пасайишдан сўнг яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.