АсосийЖамият

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига янги раиси сайланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

'Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига янги раиси сайланди'ning rasmi

Унда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раислигига Отабек Собитов номзоди кўриб чиқилди ва кўпчилик овози билан сайланди.

Тайинловга қадар у Ёшлар парламенти раиси ўринбосари - ЎзЛиДеП ёшлар гуруҳи рахбари сифатида фаолият юритаётган эди.

Маълумот учун, 2020 йилда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилиб, бугунги кунда эса Ёшлар парламенти ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини юксалтириш, уларни қонун ижодкорлиги жараёнига кенг жалб этиш, қонунларни ёшлар орасида тарғиб қилиш орқали уларнинг жамият ҳаётига дахлдорлигини кучайтириш, ёш авлоднинг сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қиладиган муҳим институт сифатида шаклланди.

    Бошқа янгиликлар