АсосийЖамият

Ноҳақ жарима солинган ҳайдовчига судда адолат тикланди

Тошкентда йўл ҳаракати қоидаларини бузмаганига қарамай, фуқаро жаримага тортилди.

'Ноҳақ жарима солинган ҳайдовчига судда адолат тикланди'ning rasmi

Ҳар куни йўлларда минглаб ҳайдовчилар ҳаракатланади, ва баъзан улар ҳуқуқбузарликка йўлиққани ёки ноҳақ жазолангани ҳақида шикоят қилишади. Шундай ҳолатлардан бири Тошкентда юз берди. Бир фуқаро йўл ҳаракати қоидаларини бузмаганига қарамай, у жаримага тортилди. Аммо суд адолатни тиклади ва ноҳақ жазони бекор қилди.

Жарима қандай қўлланилди?

Ҳодиса Б. шаҳрининг В. туманида, Г. ва Д. кўчалари кесишмасида содир бўлган. Йўл-патруль хизмати инспектори ҳайдовчига светофорнинг қизил чироғига бўйсунмагани учун Ўзбекистон МЖтК 128-4-моддаси 2-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 750 000 сўм миқдорида жарима солган. Биринчи инстанция суди бу жазони енгиллаштириб, туман судининг қарори билан ушбу қарор ўзгартирилиб, МЖтК 33-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари, яъни 375.000 сўм жарима жазоси тайинланган. Аммо ҳайдовчи ўзини айбдор деб ҳисобламай, апелляция судига мурожаат қилди.

Видеолавҳа ҳақиқатни очиб берди

Апелляция суди ҳайдовчига нисбатан тузилган ҳужжатлар ва ҳолатни тафтиш қилди. Муҳим факт шундаки, ҳодисанинг видеолавҳаси кўриб чиқилганда, ҳайдовчининг йўлнинг тўхташ чизиғини светофорнинг яшил чироғида кесиб ўтгани, ҳаракатни хавфсизликни таъминлаш мақсадида давом эттиргани ва кейинчалик сариқ ҳамда қизил чироқлар ёна бошлагани аниқланди. Бу эса унга нисбатан қўлланган жарима асоссиз эканини кўрсатади. Бироқ суриштирув органи ва биринчи инстанция суди ушбу ҳолатни эътиборсиз қолдириб, қарор чиқарган. 

Апелляция суди нимага эътибор берди?

Суд бу ҳолатда ҳайдовчи томонидан қоидабузарлик содир этилмаганига хулоса қилди. Апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги “Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 35-сонли қарори талабларига риоя қилган ҳолда, фуқаронинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломати мавжуд эмас, деган хулосага келиб, унга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишни МЖтК 271-моддаси 1-бандига асоан тугатишни лозим топди. Апелляция шикояти қаноатлантирилди.

Фуқаролар ўз ҳуқуқларини билишлари зарур

Бу воқеа фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини билишлари ва ноҳақ жаримага учраганда қонуний йўллар билан ҳимоя қилишлари кераклигини яна бир бор кўрсатди. Аксар ҳолларда, ҳайдовчилар айбловга рози бўлиб, жазони қабул қилишади. Аммо ҳозирги ҳолатдан кўринишича, фактларни аниқлаштириш ва судга мурожаат қилиш орқали адолат тикланиши мумкин.

Ҳар қандай низоли ҳолатларда ҳақиқатни исботлашнинг энг самарали йўлларидан бири — далилларни йиғиш ва ўз позициясини қонуний асосда ҳимоя қилишдир. Суд тизими айнан шу каби ҳолатларда адолатни таъминлаш учун мавжуд. Ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, қонуний тарзда ўз ҳақ-ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишдан чўчиманг!

Абдуллоҳ САЙЙИД тайёрлади

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '2024 йилда бюджет даромадлари 18,4 фоизга кўпайган'ning rasmi

    Жамият 11.02.2025 22:07

    2024 йилда бюджет даромадлари 18,4 фоизга кўпайган

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

    'Божхона қўмитаси раҳбарига биринчи ўринбосар тайинланди'ning rasmi

    Жамият 11.02.2025 21:40

    Божхона қўмитаси раҳбарига биринчи ўринбосар тайинланди

    Шу кунга қадар ушбу лавозимида хизмат қилиб келган Илҳом Мухторов эса божхона органларидаги бошқа тузилмаларда ўз хизматини давом эттиради.

    'Саида Мирзиёева Ўзбекистон олима аёллари форумида иштирок этди'ning rasmi

    Жамият 11.02.2025 20:56

    Саида Мирзиёева Ўзбекистон олима аёллари форумида иштирок этди

    Ушбу форум Халқаро илм-фан соҳасидаги аёллар кунида ўтказилди.

    'Президент Россия делегациясини қабул қилди'ning rasmi

    Жамият 11.02.2025 19:30

    Президент Россия делегациясини қабул қилди

    Максим Орешкин давлатимиз раҳбарига Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

    '“FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP” акциядорлик жамияти акциядорлари ва манфаатдор шахслар диққатига!'ning rasmi

    Жамият 11.02.2025 16:42

    “FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP” акциядорлик жамияти акциядорлари ва манфаатдор шахслар диққатига!

    “FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP”акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг 2025 йил 8 январдаги мажлисида қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинган. Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан 2025 йил 11 февралда P1024-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

    'Ислом цивилизацияси маркази экспозицияларига замонавий технологиялар татбиқ этилади'ning rasmi

    Жамият 11.02.2025 16:12

    Ислом цивилизацияси маркази экспозицияларига замонавий технологиялар татбиқ этилади

    Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Sila Sveta асосчиларидан бири Александр Ус билан учрашди.