Марказий банк маълумотига кўра, 2025 йил январь–октябрь ойларида хориждаги меҳнат мигрантларидан 15,8 миллиард доллар пул ўтказмалари қабул қилинди. Тушумларнинг 53 фоизи минг долларгача бўлган кичик пул ўтказмалари ҳисобланади.
Таҳлилларга кўра, пул оқимларининг 78 фоизи Россиядан, қолган қисми Қозоғистон, АҚШ, Жанубий Корея, Туркия, Буюк Британия ва ЕИ давлатларидан келган. Бу йилги 10 ойлик кўрсаткич 2023 ва 2024 йиллардаги тўлиқ йиллик рақамлардан ҳам юқори.
Марказий банк 24 минг пул қабул қилувчи ўртасида ўтказган сўровнома натижасига кўра, мигрантлар юборган маблағлар қуйидагича сарфланмоқда:
— 58% — кундалик харажатлар,
— 18% — кредит тўловлари,
— 12% — жамғармалар,
— 12% — кўчмас мулк хариди,
— 2% — бизнес ва бошқа эҳтиёжлар.






