Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида Инновацион ривожланиш агентлиги делегацияси ICBA билан Англашув меморандумини имзолади. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар қилди,
Унга кўра томонлар ўртасида илмий ваилмий-техник маълумотлар, материаллар, нашрларва бошқа тегишли маълумотлар алмашинуви йўлгақўйилади. Ўзбекистонлик ёш олимлар ва тадқиқотчилар учун илмий стажировкалар ташкил этилади, тегишли соҳаларда илмий салоҳиятниянада ошириш ва касбий ривожланишимкониятлари яратилади. Шунингдек, Оролденгизи қуриган туби экотизимини тиклаш бўйича ўзаро ҳамкорлик олиб борилади.
Тадқиқот маркази раҳбари Тарифа Алзааби биланбўлиб ўтган учрашувда мазкур масалалар атрофлича муҳокама этилди.
Маълумот ўрнида, Шўрланиш шароитидабиодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) 1999 йилда ташкил этилган халқаро, нотижорат қишлоқхўжалиги амалий тадқиқот маркази бўлиб, бутундунё бўйлаб 50 дан ортиқ ҳамкорлар, жумладан, ҳукумат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда тадқиқотинститутлари билан ҳамкорлик қилади. Ушўрланган ерларга эга бўлган ҳудудларда қишлоқхўжалигининг барқарорлигини оширишда муҳимроль ўйнайди ва бутун дунё бўйлаб қишлоқхўжалиги самарадорлигини ҳамда озиқ-овқатхавфсизлигини яхшилашга ёрам беради. ICBAнинг тадқиқотлари 30 дан ортиқ мамлакатлардақўлланилмоқда.
Инновацион ривожланиш агентлиги делегациясивакиллари хизмат сафари давомида шунингдек, ICBAнинг тажриба майдонларида олимлартомонидан амалга оширилган тадқиқотлар, Амирликларнинг тупроқ музейи (Emirates Soil Museum), шунингдек, қурғоқчилик, иссиқлик вашўрланишга чидамли ўсимлик турларининггермплазмасининг дунёдаги энг йирикколлекцияларидан бири бўлган ноёб генбанкфаолиятини кўздан кечирдилар.