АсосийДунё

Сурияда Россия ҳарбий автоколоннаси Тартус портига киритилмади

Ҳолат икки давлат ўртасидаги муносабатлардаги совуқликни кўрсатмоқда.

'Сурияда Россия ҳарбий автоколоннаси Тартус портига киритилмади'ning rasmi

Сурия Қуролли Кучлари Россиянинг оғир қуролланган автоколоннасига Тартус денгиз базасига киришга рухсат бермади. Бу ҳолат икки давлат ўртасидаги муносабатлардаги совуқликни кўрсатмоқда. Маълумотларга кўра, 30 та ракета билан жиҳозланган транспорт воситаларидан иборат колонна Латакия вилоятидаги Хмеймим авиабазасидан чиқиб, Тартусга кирмоқчи бўлганида суриялик ҳарбийлар томонидан назорат-ўтказиш пунктида тўхтатилган. Саккиз соатлик кутишдан сўнг, колонна маҳаллий вақт билан соат 17:00 да Хмеймим авибазасига қайтишга мажбур бўлган

Бу воқеа Россия қўшинларининг Суриядан чиқиб кетаётгани фонида содир бўлмоқда. 2024 йил охирида Ҳайъати Таҳрир аш-Шом (ҲТШ) гуруҳи томонидан Башар Асад режими ағдарилганидан сўнг, Россия ўз қўшинларини Тартусдан олиб чиқишни бошлади. Сунъий йўлдош олган суратларда Тартус портидаги Россия техникаси ва материалларининг босқичма-босқич олиб чиқилаётгани кўринади. 

Суриянинг янги ҳукумати мудофаа вазири Мурхаф Абу Қасранинг сўзларига кўра, Россия базаларининг сақланиши уларнинг Сурия манфаатлариг қанчалик мос келишига боғлиқ. Агар бу Сурия учун манфаатли бўлса, Россия базалари сақланиб қолиши мумкин. 

Мазкур ҳодиса Россиянинг Суриядаги ҳарбий иштироки ва икки давлат ўртасидаги муносабатлар қандай ривожланишини қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш керак, аввалроқ Сурия мудофаа вазири Мурҳаф Абу Қасра мамлакатда Россия базалари ўз фаолиятини давом эттириши учун Россия Башар Асадни топшириши кераклигини айтган эди. Шунингдек, бошқа талабларга кўра, Россия Сурияни Асад режимига қўшилиб вайрон қилганини тан олиши ва бир қанча миллиард доллар товон тўлаши лозим. 

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эркак жонли эфирда 11 ойлик қизини ўлдириб, ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:59

    Эркак жонли эфирда 11 ойлик қизини ўлдириб, ўз жонига қасд қилди

    21 ёшли эркак ижтимоий тармоқда жонли эфир вақтида қизалоғини осиб ўлдириб, кейин ўз ҳаётига ҳам зомин бўлди.

    'БМТ комиссияси: Исроил Ғазода геноцид акти содир этган'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:16

    БМТ комиссияси: Исроил Ғазода геноцид акти содир этган

    Ҳисоботда қотиллик, руҳий зарар ва фаластинликларни йўқ қилишга қаратилган ҳаракатлар тилга олинган.

    'Трамп Буюк Британияга борди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:10

    Трамп Буюк Британияга борди

    АҚШ президенти Мелания Трамп билан Лондонга борди, Виндзор қалъасида қирол билан учрашади.

    'Қозоғистонда келин ўғирлаш жиноят деб топилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:30

    Қозоғистонда келин ўғирлаш жиноят деб топилди

    Қозоғистонда эндиликда келин ўғирлаш ва никоҳга мажбурлаш жиноят сифатида оғир жазоланади.

    'Чипс ва “fast-food” хотира пасайтирадими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:40

    Чипс ва “fast-food” хотира пасайтирадими?

    Чипс ва “fast-food” истеъмолидан 4 кундан сўнг хотира пасайиши мумкин, олимлар огоҳлантирмоқда

    'Германия Польша талаб қилган репарацияларни рад этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:23

    Германия Польша талаб қилган репарацияларни рад этди

    Польша президенти Берлинга илк ташрифи чоғида Иккинчи жаҳон урушида етказилган зарар учун репарациялар масаласини кўтарди.