Хитойнинг Юннан провинциясида эрталаб содир бўлган темирйўл ҳодисаси оқибатида 11 ишчи ҳалок бўлди, яна икки нафари жароҳатланди.
“South China Morning Post”нинг ёзишича, сейсмик ускуналарни синовдан ўтказиш учун ишлатилган “№55537” синов поезди Куннингдаги Луоянгжҳен станцияси яқинида қурилишда ишлаётган ишчилар билан тўқнашиб кетган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса темирйўл чизиғининг эгри қисмида иш олиб борилаётган пайтда юз берган — поэзд тўғридан-тўғри ишчилар устига бориб урилган.
Воқеа жойига тезкор қутқарув гуруҳлари жалб этилди ва фавқулодда вазият режими ишга туширилди.
Кунминг темирйўл бошқармаси ҳалок бўлганлар хотираси ва уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Қутқарув ишлари тугагач, станция фаолияти тикланди. Ҳодиса бўйича тергов давом этмоқда.






