АсосийДунё

Нукусда янги “Karakalpak Palace Hotel” фойдаланишга топширилди

Лойиҳа ҳудуд тадбиркорларига берилган имтиёз ва енгилликлар эвазига амалга оширилди.

'Нукусда янги “Karakalpak Palace Hotel” фойдаланишга топширилди'ning rasmi

Нукус шаҳрида халқаро стандартлар асосида барпо этилган янги “Karakalpak Palace Hotel” меҳмонхонаси таништирилди.

Замонавий инфратузилма ва қулайликларга эга ушбу лойиҳа ҳудуд тадбиркорларига яратилган имтиёз ҳамда енгилликлар натижасида амалга оширилгани қайд этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси сўнгги йилларда энг жозибадор сайёҳлик йўналишларидан бирига айланиб бормоқда.

Шу боис ҳудудда сайёҳлар ва инвесторлар учун қўшимча шароит яратиш, хизматлар сифати ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

    Бошқа янгиликлар