АсосийДунё

Киев АҚШга ёрдамни ва разведка маълумотларини беришни тиклаш эвазига қисман оташкесимни таклиф қилади

Киев АҚШ қўллаб-қувватлашини тиклаш учун узоқ масофага зарба бериш ва Қора денгиздаги ҳарбий ҳаракатларни чеклашни таклиф қилишни режалаштирмоқда.

'Киев АҚШга ёрдамни ва разведка маълумотларини беришни тиклаш эвазига қисман оташкесимни таклиф қилади'ning rasmi

 Украина делегацияси Саудия Арабистонига 10-12 март кунлари Америка томони билан музокаралар ўтказиш учун етиб боради.

Саудия Арабистонида шу ҳафта ўтадиган музокаралар чоғида Украина АҚШни разведка ва ҳарбий ёрдамни тиклашга ишонтиришга ҳаракат қилади. Шунингдек, Оқ уй раҳбари Дональд Трампни Украина президенти Владимир Зеленский урушни тез фурсатда тўхтатишни хоҳлашига ишонтиришга интилади. Бу ҳақда Financial Times номаълум манбаларга таяниб хабар берган.

Нашр манбаларига кўра, Саудия Арабистонидаги музокараларга тайёргарликдан бохабар шахслар Киевнинг Россия билан қисман ўт очишни тўхтатишни таклиф қилиш ниятида эканини маълум қилган. Бу таклиф дрон ва ракета ҳужумлари, шунингдек, Қора денгиздаги ҳарбий ҳаракатларга тегишли бўлиб, музокаралардаги ижобий илгари силжиш Вашингтонни разведка маълумотлари алмашинуви ва қурол етказиб беришни музлатиб қўйиш тўғрисидаги қароридан воз кечишга ундайди, деб умид қилинмоқда.

Украина музокарачилари душанба, 10 март куни Саудия Арабистонига йўл олади. Financial Times манбаларига кўра, АҚШ ёрдамисиз ўтган дастлабки кунлар натижасида украин қўшинлари ўтган йили Қурск вилоятида эгаллаган ҳудудлардан чекинган.

Украиналик бир амалдорнинг сўзларига кўра, Киев яқин муддатда АҚШ билан алоқаларни мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратади. Икки европалик амалдор эса Киев музокаралардаги илгари силжишни ҳарбий ва разведка ёрдамини тиклаш учун quid pro quo ("хизматга хизмат") деб кўраётганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 10-12 март кунлари Саудия Арабистонида Америка ва Украина делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига бу муҳим дипломатик ҳафтага тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди.

Украина президенти Владимир Зеленский музокаралардан самарали натижалар кутаётганини қайд этди: "Бу нафақат тинчликка эришиш, балки қўллаб-қувватлашни давом эттириш масаласига ҳам тааллуқли".

Reuters агентлигининг маълумотига кўра, Саудия Арабистонидаги музокараларда АҚШ делегацияси Украина Россия билан тинчлик учун жиддий йўлга қадам ташлашга тайёрми-йўқми, шуни аниқлашга ҳаракат қилади. 

Шу билан бирга, америкалик расмийлар Киевнинг Трамп маъмурияти билан муносабатларни яхшилашга қанчалик жиддий ёндашганини баҳолашмоқчи.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбек элитаси хориждан уй сотиб олишда пешқадам'ning rasmi

    Дунё 10.03.2025 23:07

    Ўзбек элитаси хориждан уй сотиб олишда пешқадам

    2024 йил сентябр ойидан бошлаб хорижликларнинг Россиядаги уй-жойлар сотиб олиш кўлами ошган.

    'Россияликлар банк карталарини алмаштирмоқда'ning rasmi

    Дунё 10.03.2025 19:39

    Россияликлар банк карталарини алмаштирмоқда

    Энди карталарни Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонда масофавий расмийлаштириш мумкин.

    'Аргентинада кучли сув тошқинлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 10.03.2025 18:55

    Аргентинада кучли сув тошқинлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

    Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.

    'Трампнинг гольф ўйнаши АҚШ бюджетига 18 миллион долларга тушди'ning rasmi

    Дунё 10.03.2025 16:52

    Трампнинг гольф ўйнаши АҚШ бюджетига 18 миллион долларга тушди

    Трамп шу вақт мобайнида Флоридада жойлашган иккита гольф-клубида 13 кун ўтказган.

    'Сурияда юзлаб одамлар Россия базасида жон сақламоқда'ning rasmi

    Дунё 10.03.2025 13:03

    Сурияда юзлаб одамлар Россия базасида жон сақламоқда

    Бундан ташқари, алавийларнинг кўплаб уйлари талон-торож қилинган, кейин эса ёқиб юборилган.

    'Германиянинг 13 та аэропортида иш ташлаш бошланди'ning rasmi

    Дунё 10.03.2025 12:59

    Германиянинг 13 та аэропортида иш ташлаш бошланди

    Оқибатда 3 минг 400 дан ортиқ рейс бекор қилинади ва тахминан 510 минг йўловчи зарар кўради.