Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтади.
Тадбир чоғида Ўзбекистон Республикасининг янги сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев халқи олдида қасамёд қилади ҳамда Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовдан тегишли гувоҳномани қабул қилади.
Шунингдек йиғилиш чоғида Абдулла Ариповни Бош вазир лавозимига тайинлаш масаласи кўриб чиқилиши кўзда тутилган.
Тадбир бугун, 14 декабрь куни соат 11:00 да бошланади.





