Боғчага қабул эвазига 150 АҚШ доллари талаб қилган мудира қонун олдида жавоб беради

ЖИНОЯТ 15.12.2016, 15:17
Боғчага қабул эвазига 150 АҚШ доллари талаб қилган мудира қонун олдида жавоб беради

Нафс аталмиш бало домига тушган борки, юзи шувут бўлиб, эл аро маломатга қолади. "Камалак" номли мактабгача таълим муассасаси мудираси лавозимида ишлаб келаётган Наргиза Муродова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳам нафс сиртмоғига илинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетасининг 45-сонида баён этилган.

Назира исмли аёл мудира олдига келиб, икки нафар фарзандини боғчага жойлаштиришни сўради. Шунда Наргиза Муродова тамагирлик йўлини тутиб:

—  Синглим, болаларингизни рўйхатга қўйганмидингиз? — деб сўради.

—  Опа, рўйхатга қўйиш каби тартиблардан хабаримиз бўлмаган. Тўғри олдингизга келавердим. Илтимос, бир иложини қилинг! Ишга чиқишим керак.

—  Майли, ёрдам бераман. Аммо ўзингиз биласиз, — дея чайналди мудира.

Назира унинг мақсадини тушунгандек бўлди. Мудира ҳам ишни тезроқ битириш учун "хизмат ҳақи" 150 АҚШ доллари бўлишини айтди.

—  Бу гап ўртамизда қолсин, Жойлар кам, сизга ўхшаб боласини жойлаштирмоқчи бўлган ота-оналар эса кўп. 

Мудиранинг гапларидан шошиб қолган Назира чорасиз қолди. Нима

қилишни билмай, боши қотди. Уйига келиб, турмуш ўртоғига "ёрилди". Турмуш ўртоғи мудиранинг талабини бажаришга имкони йўқлигини айтиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилди.

Орадан икки кун ўтиб, боғча мудираси ашёвий далил — 150 АҚШ дол- ларини Назира Сафаровадан олаётганида қўлга олинди. Тўғри, таъмагир мудира амнистия акти асосида кечирилган, аммо бу воқеадан Наргиза Муродова сингари нафс йўриғига юрган айрим нопок кимсалар тўғри хулоса чиқаришса, не ажаб.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1