АсосийСаломатлик

Тезпишар таомлар ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин

Таҳлилларга кўра, ушбу маҳсулотлар таркибида организм учун зарарли бўлган трансёғлар миқдори жуда юқори.

'Тезпишар таомлар ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин'ning rasmi

Трансёғлар нимаси билан хатарли?

Бугунги кунда ёшлар орасида “фаст-фуд”, ярим тайёр маҳсулотлар, қовурилган картошка фриси, чипс ва қандолат маҳсулотлари кенг оммалашган. Таҳлилларга кўра, ушбу маҳсулотлар таркибида организм учун зарарли бўлган трансёғлар миқдори жуда юқори.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 5 миллиардга яқин одам ушбу ёғларнинг салбий таъсиридан ҳимояланмаган. Бу эса юрак хасталиклари ва ўлим хавфини кескин оширмоқда.

Ҳар йили сайёрамиз бўйича 300 мингга яқин одам трансёғлар истеъмоли билан боғлиқ касалликлар туфайли вафот этмоқда.

Aрзон ёғ — катта таҳдид

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов бу борада шундай дейди:

— Трансёғлар арзон ва қайта ишлашда қулай бўлган ёғ тури ҳисобланади. Хона ҳароратида қаттиқ қоладиган хусусияти туфайли турли хил озиқ-овқат маҳсулотларига қўшилади.

Бу ёғлар асосан маргарин, ўсимлик ёғлари, қовурилган таомлар, печенье, кракер ва пирогларда учрайди. Шунингдек, кавш қайтарувчи ҳайвонлар гўшти ва сутида табиий ҳолда ҳам мавжуд. Аммо ҳар икки тури ҳам инсон саломатлиги учун хавфли.

Трансёғлар қандай зарар қилади?

Ёғлар инсон танасида ҳужайра мембраналари ва бошқа биологик тузилмалар учун асосий “қурилиш материали” вазифасини ўтайди. Аммо сунъий синтезланган трансёғлар моддалар алмашинуви жараёнига салбий таъсир кўрсатади.

Трансёғлар зарарли холестерин миқдорини оширади ва паст зичликдаги липопротеинлар қон томирлари деворида тиқин ҳосил қилади. Бу қон айланиши бузилишига, ҳаётий муҳим органларга қон етказиб беришда узилишлар юзага келишига олиб келади. Натижада инфаркт, инсульт ва ўпка артерияси тромбоэмболияси каби оғир касалликлар ривожланиши мумкин.

Шу билан бирга, трансёғлар яллиғланиш жараёнларини кучайтириб, қандли диабет ва рак хасталиклари ривожланиш хавфини ҳам оширади.

Қандай чора кўриш керак?

ЖССТ трансёғлар истеъмолини кунлик энергиянинг 1 фоизигача камайтиришни тавсия этмоқда. Масалан, агар кунлик рацион 2000 калория бўлса, трансёғлар улуши 2,2 граммдан ошмаслиги керак.

Аммо айрим маҳсулотлар таркибида бу меъёрдан 200 баравар кўп трансёғлар мавжуд. Шу сабабли мутахассислар бу ёғларни истеъмолдан бутунлай чиқариш ёки уларни минимал даражада камайтиришни тавсия қилишмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нега гўдакни она сути билан озиқлантириш муҳим?'ning rasmi

    Саломатлик Бугун 17:32

    Нега гўдакни она сути билан озиқлантириш муҳим?

    Чақалоқнинг соғлом улғайиши жуда кўп омилларга боғлиқ.

    'Аллергик касалликлар инновацион усуллар ёрдамида аниқланмоқда'ning rasmi

    Саломатлик 15.04.2025 20:26

    Аллергик касалликлар инновацион усуллар ёрдамида аниқланмоқда

    Атроф-муҳитнинг ифлосланиши, кимёвий қўшимчалар ва консервантлар билан бойитилган озиқ-овқатлар истеъмоли ортиши, дори воситаларини ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш, камҳаракатлилик, стресс...

    'Эндиликда патронаж ҳамширалари беморларни уйида реабилитация қилади'ning rasmi

    Саломатлик 04.04.2025 18:16

    Эндиликда патронаж ҳамширалари беморларни уйида реабилитация қилади

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда дунё бўйлаб тахминан 2,4 миллиард инсон реабилитация қилиниши керак бўлган патологик хасталиклардан азият чекмоқда.

    'Ўзбекистонда илк бор онкогематологик касалликка чалинган беморларда ўзак ҳужайралар трансплантацияси ўтказилди'ning rasmi

    Саломатлик 02.04.2025 19:21

    Ўзбекистонда илк бор онкогематологик касалликка чалинган беморларда ўзак ҳужайралар трансплантацияси ўтказилди

    Дунё миқёсида қон ва қон яратиш тизими касалликларига чалиниш ҳолатлари йилдан-йилга ортиб бормоқда.

    'Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун қанчалик хавфли?'ning rasmi

    Саломатлик 01.04.2025 09:53

    Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун қанчалик хавфли?

    Шифокорлар бошни қуритмасдан кўчага чиқиш жиддий касалликларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

    'Болаларда учрайдиган юрак туғма нуқсони: Қанчалик хавфли ва қандай даволанади?'ning rasmi

    Саломатлик 31.03.2025 09:13

    Болаларда учрайдиган юрак туғма нуқсони: Қанчалик хавфли ва қандай даволанади?

    Чақалоқ тез-тез шамоллаш, ҳансираш ёки эмганда терлаб кетиш белгиларини кўрсатса, бу юрак туғма нуқсонидан дарак бўлиши мумкин.