АсосийСаломатлик

Нега гўдакни она сути билан озиқлантириш муҳим?

Чақалоқнинг соғлом улғайиши жуда кўп омилларга боғлиқ.

'Нега гўдакни она сути билан озиқлантириш муҳим?'ning rasmi

Шулардан бири гўдакнинг туғилганидан бошлаб тўғри овқатланишидир. Бу борада Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати эълон қилган маълумот орқали фойли маслаҳатларни билиб олиш мумкин.

 — Кичкинтойларни озиқлантиришнинг энг фойдали ва хавфсиз усули, шубҳасиз, она сути ҳисобланади, — дейди Республика перинатал маркази директори Нилуфар Ўринбоева. — Бу неъмат улар учун энг яхши озуқа бўлиб, дастлабки олти ойда мурғак организмни барча керакли моддалар билан таъминлайди.

 Кўкрак сути айнан жажжи болакайнинг эҳтиёжларига мос келади ва гўдакнинг соғлом ривожланиши учун зарур бўлган моддалардан таркиб топган.

Хусусан, ушбу озуқа таркибида чақалоқнинг иммун тизимини мустаҳкамлайдиган антителалар ва бошқа қимматли моддалар мавжуд. Улар организмни инфекциялар ва касалликларга қарши самарали ҳимоя қилади.

Қолаверса, она сути кичкинтойнинг тана ҳароратини табиий равишда меъёрлаштириб, аллергия, диабет, астма ва семизлик каби хасталиклар хавфидан ҳимоялайди.
 
Болани кўкрак билан эмизиш она соғлиғи учун ҳам фойдали: камқонликнинг олди олади, кўкрак бези, ҳатто, бачадон бўйи саратони касалликларининг пайдо бўлиш хавфини кескин камайтириши илмий жиҳатдан исботланган.

Шунингдек, у аёлда окситоцин ва пролактин гормонларини ишлаб чиқаради. Бу эса онанинг туғуруқдан кейинги тикланишини тезлаштиради.

Кўкрак билан мунтазам эмизиш она ва бола ўртасида кучли ҳамда мукаммал боғланишни пайдо қилиб, уларнинг руҳий-эмоционал ҳолатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Гўдакка хотиржамлик бағишлаб, мириқиб ухлашини таъминлайди.

Ушбу жиҳатлар эътиборга олиниб, бутун дунёда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббуси билан болани кўкрак сути билан озиқлантириш доимий тарғиб қилинади. Бу борада ЖССТ томонидан тегишли тавсия ва қўлланмалар ишлаб чиқилиб, ундан тиббиётимизда ҳам самарали фойдаланилмоқда.

Хусусан, айни пайтда юртимиздаги туғруқ мажмуаларида бола туғилган заҳотиёқ онага берилиб, кўкрак сути билан озиқлантириш йўлга қўйилган. Гўдакни кўкрак билан эмизиш 2 ёшгача ва ундан кўпроқ вақт давом эттириш тавсия қилинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Юрак қайта тикланишининг янги усули топилди'ning rasmi

    Саломатлик 04.08.2025 18:44

    Юрак қайта тикланишининг янги усули топилди

    Олимлар “инфаркт” дан кейин юрак тўқималарини қайта тиклашнинг янги усулини ўйлаб топди.

    'Қўшни давлатларда куйдирги авж олди'ning rasmi

    Саломатлик 12.07.2025 11:18

    Қўшни давлатларда куйдирги авж олди

    Касалликнинг Ўзбекистонга таъсири қандай? Инфекция кириб келмаслиги учун қандай чоралар кўрилмоқда?

    'Озишга мўлжалланган уколларни оддий ва фойдали маҳсулотлар билан алмаштиринг'ning rasmi

    Саломатлик 30.06.2025 18:05

    'Қуёш тиғи остида сотилаётган ичимликлар саратон хасталигини келтириб чиқарадими?'ning rasmi

    Саломатлик 25.06.2025 20:00

    Қуёш тиғи остида сотилаётган ичимликлар саратон хасталигини келтириб чиқарадими?

    Ёзнинг жазирама кунларида салқин ичимликларнинг инсон саломатлигига зарарли эканлигини асло унутмаслик лозим. Айниқса, улар қуёш тиғи остида сақланаётган бўлса.

    'Тунда тез-тез уйғониш одати шунчаки ноқулайлик эмас'ning rasmi

    Саломатлик 25.06.2025 17:25

    Тунда тез-тез уйғониш одати шунчаки ноқулайлик эмас

    Балки жиддий касалликларнинг илк белгилари бўлиши мумкин.

    'Ўзбекистонда 5 ойда қанча одам овқатдан заҳарлангани айтилди'ning rasmi

    Саломатлик 25.06.2025 08:57

    Ўзбекистонда 5 ойда қанча одам овқатдан заҳарлангани айтилди

    Очиқланишича, беш ойда 42 нафар ўзбекистонлик шифохонага тушган.