1

“Бунёдкор-2002” Таиланд термаси устидан ғалаба қозонди

СПОРТ 16.12.2016, 08:48
Теглар: Футбол, Спорт
“Бунёдкор-2002” Таиланд термаси устидан ғалаба қозонди

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида давом этаётган “Supermokh Cup 2016” турнири қизғин палласига кирди. 2002 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги баҳсларда чорак финалга ўтиш учрашувлари бўлиб ўтди, дея маълум қилади "Бунёдкор" матбуот хизмати. 

Унда Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги тарбияланувчилари U-14 ёш тоифасидаги Таиланд терма жамоасини йирик – 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Вакилларимиздан Жасур Жалолиддинов бешта гол уриб, “флеш” қайд этган бўлса, яна бир гол Фарруҳбек Муҳторов ҳисобига ёзилди.

Қайд этиш керакки, Жасур Жалолиддинов ҳозирча турнир мобайнида 8та гол уришга муваффақ бўлди ва “Supermokh Cup 2016” мусобақаси тўпурари бўлишга асосий номзодлардан бири бўлиб турибди.

Шу тариқа, “Бунёдкор-2002” жамоаси турнирнинг кучли саккизта жамоаси қаторига қўшилишди. Чорак финалга қуйидаги жамоалар йўлланма олган: "Спортинг" (Португалия), "Бурирам Юнайтед" (Таиланд), "Сеул" (Жанубий Корея), "Сан Пауло" (Бразилия), "Бунёдкор" (Ўзбекистон), ПСЖ (Франция), Малайзия пантералари ва Малайзия пумалари.

Шарҳлар

Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил қилинади

23.05.2024, 18:44

Президент бошчилигида ўтказилаётган йиғилишда 2025 йилда пойтахтда янги ишга тушириладиган Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил қилиниши кўзда тутилганлиги маълум қилинди. Ушбу муассаса ҳузурига Жисмоний...
Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1