АсосийJamiyat

Муслимбек Йўлдошев дўсти Абдумўмин Ўтбосаров хотирасига бағишлаб китоб ёзди

Муслимбек Йўлдошев дўсти, марҳум диктор Абдумўмин Ўтбосаров хотирасига бағишлаб ёзилган китобини “Мўминга бегона баҳор” деб номлади. Китоб тақдимоти 23 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда Муслимбек Йўлдошев ўзининг Facebook`даги саҳифасида маълум қилди. 

“Азиз дўстлар, қадрли мухлислар. Кўз очиб юмгунча бир йил ҳам ўтиб кетибди!.. Дўстим Абдумўмин Ўтбосаров хотираси ҳурмати эрта баҳорда "Мўминга бегона баҳор" китоби устида иш бошлаган эдим, мана, у битиб, мухлисларга тақдим этишга муяссар бўлиб турибмиз. 

Хоҳловчиларни 23 декабрь соат 15.00 да Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада бўлиб ўтадиган "Мўминга бегона баҳор" китоби тақдимоти ва хотира кечасига таклиф этаман. Кириш эркин. Бирон ҳужжатингиз бўлса кифоя. Келинг, хурсанд бўламиз. Фақат кечикманг!”,—деб ёзди Муслимбек Йўлдошев ўзининг Facebook`даги саҳифасида.

Абдумўмин Ўтбосаров 2016 йилнинг 31 декабрь куни 56 ёшда вафот этган эди.

Бошқа янгиликлар