АсосийДунё

Ҳиндистонда диний маросимлар учун робот филлар ишга туширилди

Ушбу механик ҳайвонлар металл рамкада шиша толали ва каучукдан ясалган.

'Ҳиндистонда диний маросимлар учун робот филлар ишга туширилди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Керала штатида диний маросимларда энди тирик филлар эмас, балки махсус ишлаб чиқилган робот филлар иштирок этмоқда. Шиша толали ва каучук материаллардан тайёрланган бу механик филлар металл каркас асосида яратилган бўлиб, улар қулоқларини қимирлатиш, сув сепиш каби ҳаракатларни бажара олади. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди

Ушбу ташаббус ҳайвонларни ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи PETA India томонидан илгари сурилган. 2023 йилдан бери ташкилот ўндан ортиқ робот филлар моделларини молиялаштирди. Уларнинг ҳар бири ибодатхоналарга топширилишидан олдин, тирик филлар махсус қўриқхоналарга кўчирилиши шарти билан тақдим этилади.

Масалан, Чаккампарамбу Бҳагаватҳи ибодатхонаси робот филлардан бирини маросимларда тирик ҳайвонлардан фойдаланишга қарши чиққан собиқ руҳоний илтимосига биноан қабул қилган.

Ҳозирда Ҳиндистонда 2,700 дан ортиқ фил асирликда сақланади. Улар кўпинча ёлғизликда ва занжирбанд ҳолатда, жисмоний ва психологик босим остида яшайдилар. Фестиваль ва маросимларда иштирок этиш эса уларнинг ҳолатини янада оғирлаштиради. Осиё филлари ҳинду маданиятида муқаддас ҳайвон сифатида улуғланади ва Ганеш худосига ўхшашлиги боис эҳтиром билан қаралади. Аммо ёввойи табиатда атиги 50 мингдан кам Осиё фили қолган, уларнинг аксарияти Шри-Ланка ва Жануби-Шарқий Осиёда яшайди.

PETA India вакилларининг фикрича, робот филлар маросимлардаги анъаналарни сақлаган ҳолда, ҳайвонларга нисбатан ахлоқий ёндашувни таъминлайди ва инсонлар билан ҳайвонлар ўртасидаги хавфли ҳолатлар сонини камайтиради.

    Бошқа янгиликлар