Прокуратура Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёлнинг шахсий уйини тинтув қилди. Бу ҳаракат унинг оила аъзолари ва мунозарали насроний пастор Жон Сон Бэ ўртасидаги муносабатлар бўйича суриштирув доирасида амалга оширилди.
Сеул Жанубий тумани прокуратураси ходимлари ва терговчилари тонгда Сеулнинг Соўчхо туманида жойлашган Юннинг яшаш манзилига бориб, Жон Сон Бэ (дунёвий исми - Ген Чжин) билан боғлиқ гумонлар юзасидан эҳтимолий далилларни қўлга киритишга уринишди.
Маълумотларга кўра, прокуратура Юн 2022 йилда президент этиб сайланганидан кўп ўтмай, Бирлашган Черковнинг юқори лавозимли расмийси томонидан Жонга олмос бўйинбўғи ва қимматбаҳо DIOR сумка тақдим этилгани, бундан мақсад биринчи хоним Ким Гон Хига совға юбориш бўлгани ҳақидаги даъволарни текширмоқда.
Шунингдек, прокурорлар ушбу совғалар ҳақиқатан ҳам Жонга етказилганми ва Ким Гон Хига топширилганми — шу каби саволларга ҳам жавоб излашмоқда.
Маълумот учун, апрел ойи бошида Юн Сок Ёл лавозимидан бутунлай четлатилган эди. Юн 2024 йил декабрида мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилишга муваффақиятсиз урингани боис, парламент уни исёнга уринишда айблаб, давлат раҳбарига импичмент эълон қилган.
Абдуллоҳ Саййид