Бугун, 25 апрель куни Тошкент шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, беллашувларда 26 мамлакатдан келган 100 нафардан ортиқ спортчи ўз маҳоратларини намойиш этади.
Дастурга кўра, бугун саралаш босқичи ва тантанали очилиш маросими ўтказилади. 26 апрелдан спортчилар медаллар учун курашни бошлайди.
Мусобақада иштирок этувчи Ўзбекистон вакиллари:
Яккалик баҳслар:
Тахмина Икромова;
Анастасия Сарансева.
Гуруҳ машқлари:
Эвелина Аталянс;
Мафтуна Зоирова;
Аделя Файзулина;
Мумтозабону Исъҳоқзода;
Амалия Мамедова;
Иродахон Содиқова.